Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Май 2025

"Ўзтемирйўлқурилишмонтаж" МЧЖ ижроия органи раҳбарлик лавозимига танлов ўтказилиши тўғрисида Еълон

Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-мартдаги ПҚ-101-сон қарори ҳамда Жамият ижроия органининг раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан
"Ўзтемирйўлқурилишмонтаж" МЧЖ ижроия organ раҳбари лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов еълон қилади.

Лавозим тавсифи (йўриқномаси):
 

  - Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи ҳисобланади;

  - ишончномасиз Жамият номидан иш кўради , шу жумладан Жамият манфаатларини ифода етади ва битимлар тузади;

-Жамиятнинг молиявий ва бошқа хужжатларини имзолайди;

- банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб варақларни очади, ўз ваколатлари доирасида Жамият мулки ва молиявий маблағларини бошқаради;

- йиллик ҳисобот, йиллик бухгалтерия баланси ва қатнашчилар ўртасида соф фойдани тақсимлашга оид таклифларни тайёрлайди ва қатнашчилар умумий йиғилишига тақдим етади, кўрсатиб ўтилган органларни кундалик молиявий ва хўжалик фаолияти тўғрисида хабардор қилиб туради, умумий йиғилиш қарорларининг бажарилишини ташкил қилади;

- Жамият ижрочи ходимларига раҳбарлик қилади, Жамият штатлар жадвалини тасдиқлайди, ҳисоб юритилишини ташкил қилади ҳамда Жамият фаолияти тўғрисидаги бухгалтерлик ва статистик ҳисоботларнинг тузилишини ва уларнинг солиқ органларига, ижтимоий жамғармалар ва давлат статистика органларига ўз вақтида тақдим етилишини таъминлайди;

- Жамият номидан вакиллик қилишга ишончномалар беради, шу жумладан, бошқа шахсларга ишончнома бериш хуқуқи билан ҳам;

- Жамият ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқларни (фармойишларни), шу жумладан, Жамият ходимларини лавозимларга тайинлаш, уларни бошқа лавозимга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқларни чиқаради, рағбатлантириш ва маъмурий жазолаш чораларини кўради;

- Жамият ўз тузилмасидаги хўжалик юритувчи субект раҳбаларини, бош муҳандисларини, раҳбар ўринбосарлари ва бош ҳисобчилари лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод етади;

- Жамиятнинг ўз тузилмасидаги хўжалик юритувчи субектлари ташкилий тизимини белгилайди, меҳнат тартиботи ва бошқа ички локал хужжатларни тасдиқлайди

-Уставга ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жамият раҳбари сифатида бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

.

Номзодларга қўйиладиган малака талаблар:
Қуйидаги шахслар номзод бўла олмайди:

олий маълумоти бўлмаган шахслар;
раҳбарлик лавозимида камида 2 йил иш тажрибасига ега бўлмаган шахслар;
ушбу шахслар айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги сабабли, кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни бекор қилиш пайтида бундай шахслар якка ижроия органи вазифасини бажараётган бўлса ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирса ёки юридик шахс таъсисчилари ҳисобланса ва бундай лицензияни бекор қилгандан уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;
иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноят содир етганлиги сабабли судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, шунингдек коррупсияга оид жиноятларни содир етишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ електрон реестрига киритилган бўлса;
суд ҳукмига биноан муайян лавозимда ишлаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс;
бундай шахс банкрот етиб топилган пайтда юридик шахснинг якка ижроия organ вазифасини бажарган ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирган бўлса ва уни банкрот деб топган пайтдан хали икки йил ўтмаган бўлса.
Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:

мутахассислиги бўйича олий маълумотга ега бўлиш;
раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан, мазкур соҳада раҳбарлик Бошқарув раиси/директор, Бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи,бўлим/сех бошлиғи ва бошқа лавозимларда камида 2 йиллик иш стажига ега бўлиш;
мазкур соҳасида камида 5 йиллик тажрибага ега бўлган шахслар;
йирик корхоналарни бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибаси мавжудлиги;
ишбилармонлик ва/ёки professional муҳитда бенуқсон обрў ва ижобий ютуқларга ега бўлганлиги;
ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхона/ларда бизнес стратегияси/барқарор ривожланиш/инвестицион лойиҳалар сиёсатини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш тажрибаси;
ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхона/ларда чуқур ўзгаришларни, замонавий корпоратив тизимини ва маданиятини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси;
Тақдим етилиши лозим бўган ҳужжатлар:
Танловда қатнашишга розилиги, тақдим етилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаши ва танловда ғолиб бўлган тақдирда ишга ёллаш шартномасини тузишга розилиги билдирилган, ўз қўли билан ёзилган ариза;
Маълумотнома-обективка (белгиланган шаклдаги);
Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
Олий маълумот тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасасининг ёки хорижда олий таълим олганлиги бакалавр дипломи ва/ёки магистр дипломи (мавжуд бўлса);
Илмий унвон (фан номзоди, фан бўйича фалсафа доктори, фан доктори) ва илмий даража (доцент, катта илмий ходим, professor) тасдиқловчи хужжат (мавжуд бўлса);
Қўшимча олий маълумот олганлиги (иккинчи, учинчи) хақидаги диплом (мавжуд бўлса);
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига кўра лавозимга тайинланган тўғрисидаги хужжат (иш тажрибаси кўрсатилган ҳолда);
Давлат ташкилотида маъмурий-бошқарув лавозимларида иш тажрибасини тасдиқловчи хужжат (мавжуд бўлса) ва тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда махаллий хокимият органлари томонидан ижобий тавсияномалар тақдим етилганда қўшимча баҳоланади;
Хорижий мамлакатларда раҳбарлик лавозимларда (директор, директор ўринбосари, менеджер, супервайзер) иш тажрибаси ёки хорижий юрисдиксияда масалаларни ҳал қилишнинг амалий тажрибасига ега еканликни тасдиқловчи хужжат (мавжуд бўлса). Ижобий тавсияномалар бўлса, қўшимча баҳоланади;
Танлов еълон қилинган соҳадаги раҳбарлик тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи, бўлим/сех бошлиғи ва бошқа.)) тўғрисидаги хужжат (мавжуд бўлса);
Хўжалик жамиятларининг раҳбарлик лавозимларида ишлаш тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари, бош ҳисобчи, ташкилотининг юридик хизмати раҳбари, ваколатхона ёки filial раҳбари) тўғрисидаги хужжат (мавжуд бўлса);
Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзоси сифатида иш тажрибаси тўғрисидаги хужжат (мавжуд бўлса);
Хорижий тилларни билиш даражаси тўғрисида гувоҳнома (мавжуд бўлса);
Амал қилиш муддатига ега корпоратив бошқарувчи малака аттестати (мавжуд бўлса);
Қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, auditor, суғурталовчи, баҳоловчи, суд бошқарувчиси малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амал қилиш муддатига ега хужжатлар (мавжуд бўлса);
Халқаро сертификатлар (CФА, CПА, АCCА, АCА, CИМА, ИМC, ФРМ) (мавжуд бўлса);
Компютер билимдонлик - МС Office, МС Excel – ишончли фойдаланиш (гувоҳнома мавжуд бўлса);
Танлов хужжатларини топширишнинг охирги муддати - еълон берилган санадан 15 кун.

Танлов таклифлари ва хужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок етувчи номзоднинг танловда иштирок етиш учун аризаси илова қилинган холда тақдим қилинади.

Хужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчаси ,41 уй.

Маълумотлар учун telefon: +998 90 000 29 82

33 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech