Ру Ўз O'z En

Матбуот хизмати

 “Нефтегазмеъёр” МЧЖ директори  лавозимига танлов ўтказилади

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонуни, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03. 2023 йилдаги ПФ-101-сонли қарори ва “Нефтегазмеъёр” МЧЖ нинг Уставига асосан, директор  лавозимига танлов эълон қилинади.

Танловда Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатлар фуқаролари қатнашишлари мумкин.

Танлов номзодларига қўйиладиган талаблар:

  • олий маълумот;
  • раҳбарлик лавозимларида камида 3 йил иш тажрибаси;
  • Йирик корхоналарни бошқариш (раҳбар, раҳбар ўринбосари, бўлинма бошлиғи сифатида) тажрибаси.

Шахсий сифатлар:

Менежмент ва етакчиликни ўзлаштириш қобилияти;

Стратегик фикрлаш;

Қўшимча билим ва кўникмалар:

Хорижий тилларни билиши;

Компютер ва ИТ сохасидаги кўникмалари.

Қуйидаги шахслар номзод ҳисобланмайди:

-   олий маълумоти бўлмаган;

- жиноят сабабли судланганлик ҳолати тугалланмаган, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрига киритилган бўлса;

- суд ҳукмига биноан муайян лавозимда ишлаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс.

Танловда қатнашиш учун номзод қуйидаги ҳужжатларни ёпиқ конвертда тақдим қилиши шарт:

Танловда қатнашишга розилиги, тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаши ва танловда ғолиб бўлган тақдирда ишга ёллаш шартномасини тузишга розилиги билдирилган, ўз қўли билан ёзилган ариза;

Маълумотнома-объективка (белгиланган шаклдаги);

Меҳнат дафтарчаси нусхаси;

Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломи ва/ёки магистр дипломи;

Илмий унвон (фан номзоди, фан доктори) ва илмий даража (доцент, катта илмий ходим, профессор) тасдиқловчи хужжат (мавжуд бўлса);

Қўшимча олий маълумот олганлиги (иккинчи, учинчи) хақидаги диплом (мавжуд бўлса).

Танлов ўтказиш тартиби.

Танлов икки босқичда ўтказилади:

1-босқичда тақдим этилган ёпиқ конвертлар очилади ва хужжат ва маълумотномалар, “Нефтегазмеъёр” МЧЖ ижроия органининг раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш бўйича Тартибнинг 2-иловасида кўрсатилган мезонлар асосида баҳоланади;

2-босқичда саралаб олинган номзодлардан бирини танлаш учун суҳбат ўтказилади ва “Нефтегазмеъёр” МЧЖ ижроия органининг раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш бўйича Тартибнинг 3-иловасига асосан номзоднинг касбий билим ва кўникмалари баҳоланади.

Танлов ҳужжатларини топширишнинг охирги муддати - 2024 йил 11 март соат 18:00 га қадар. Ҳужжатларни ёпиқ конвертда жамият кадрлар инспектори Колдашев Т.О. га тақдим этиш зарур. Маълумот учун телефон: +998 90 939-37-88.

Манзил: Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек тумани Мирзо-Улуғбек кўчаси 32 “а”

683 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech