Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Июль 2025

“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” МЧЖ ижроия органи раҳбарлик лавозимига танлов ўтказилиши тўғрисида

Еълон.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси
“Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ҳамда Жамият ижроия
органининг раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби
тўғрисидаги низом талабларига асосан “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” МЧЖ ижроия орган
раҳбари лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.
1. Лавозим тавсифи (йўриқномаси):
— Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи ҳисобланади;
— ишончномасиз Жамият номидан иш кўради, шу жумладан Жамият
манфаатларини ифода этади ва битимлар тузади;
— Жамиятнинг молиявий ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
— банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб варақларни очади, ўз ваколатлари
доирасида Жамият мулки ва молиявий маблағларини бошқаради;
— йиллик ҳисобот, йиллик бухгалтерия баланси ва қатнашчилар ўртасида соф
фойдани тақсимлашга оид таклифларни тайёрлайди ва қатнашчилар умумий йиғилишига
тақдим этади, кўрсатиб ўтилган органларни кундалик молиявий ва хўжалик фаолияти
тўғрисида хабардор қилиб туради, умумий йиғилиш қарорларининг бажарилишини
ташкил қилади;
— Жамият ижрочи ходимларига раҳбарлик қилади, Жамият штатлар жадвалини
тасдиқлайди, ҳисоб юритилишини ташкил қилади ҳамда Жамият фаолияти тўғрисидаги
бухгалтерлик ва статистик ҳисоботларнинг тузилишини ва уларнинг солиқ органларига,
ижтимоий жамғармалар ва давлат статистика органларига ўз вақтида тақдим этилишини
таъминлайди;
— Уставга ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жамият раҳбари сифатида бошқа
ваколатларни амалга оширади.
2. Номзодларга қўйиладиган малака талаблар:
Қуйидаги шахслар номзод бўла олмайди:
• олий маълумоти бўлмаган шахслар;
• раҳбарлик лавозимида камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар;
• ушбу шахслар айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги сабабли,
кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни бекор қилиш пайтида бундай
шахслар якка ижроия органи вазифасини бажараётган бўлса ёки коллегиал ижроия органи
таркибига кирса ёки юридик шахс таъсисчилари ҳисобланса ва бундай лицензияни бекор
қилгандан уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;
• иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноят содир этганлиги
сабабли судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, шунингдек коррупцияга оид
жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрига
киритилган бўлса;
• суд ҳукмига биноан муайян лавозимда ишлаш ёки муайян фаолият билан
шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс;
• бундай шахс банкрот этиб топилган пайтда юридик шахснинг якка ижроия орган
вазифасини бажарган ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирган бўлса ва уни банкрот
деб топган пайтдан хали икки йил ўтмаган бўлса.
Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:
• мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
• раҳбарлик лавозимларида шу жумладан, Бошқарув раиси/директор, раҳбар
ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис,
диреcтор ўринбосари ва бошқа лавозимларда камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш;
• мазкур соҳасида камида 5 йиллик тажрибага эга бўлган шахслар;
• йирик корхоналарни бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибаси мавжудлиги;
• ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхоналарда бизнес стратегияси/барқарор
ривожланиш/инвестицион лойиҳалар сиёсатини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш тажрибаси;
• ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхоналарда чуқур ўзгаришларни, замонавий
корпоратив тизимини ва маданиятини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси;
3. Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:
• Танловда қатнашишга розилиги, тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини
тасдиқлаши ва танловда ғолиб бўлган тақдирда ишга ёллаш шартномасини тузишга
розилиги билдирилган, ўз қўли билан ёзилган ариза;
• Маълумотнома-объективка (белгиланган шаклдаги);
• Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
• Олий маълумот тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасасининг
ёки хорижда олий таълим олганлиги бакалавр дипломи ва/ёки магистр дипломи (мавжуд
бўлса);
• Илмий унвон (фан номзоди, фан бўйича фалсафа доктори, фан доктори) ва илмий
даража (доцент, катта илмий ходим, профессор) тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса);
• Қўшимча олий маълумот олганлиги (иккинчи, учинчи) ҳақидаги диплом (мавжуд
бўлса);
• Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли
қарорларига кўра лавозимга тайинланган тўғрисидаги ҳужжат (иш тажрибаси кўрсатилган
ҳолда);
• Танлов эълон қилинган соҳадаги раҳбарлик тажрибаси (бошқарув раиси/директор,
бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган
лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи, бўлим/цех бошлиғи ва бошқа.))
тўғрисидаги ҳужжат (мавжуд бўлса);
• Хўжалик жамиятларининг раҳбарлик лавозимларида ишлаш тажрибаси (бошқарув
раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари, ваколатхона ёки филиал раҳбари)
тўғрисидаги ҳужжат (мавжуд бўлса);
• Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзоси сифатида иш тажрибаси
тўғрисидаги ҳужжат (мавжуд бўлса);
• Амал қилиш муддатига эга корпоратив бошқарувчи малака аттестати (мавжуд
бўлса);
• Қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, аудитор, суғурталовчи, баҳоловчи, суд
бошқарувчиси малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амал қилиш муддатига эга
ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
• Халқаро сертификатлар (CFA, CPA, ACCA, ACA, CIMA, IMC, FRM) (мавжуд бўлса);
• Компьютер билимдонлик — MS Office, MS Excel– ишончли фойдаланиш
(гувоҳнома мавжуд бўлса);
Танлов ҳужжатларини топширишнинг охирги муддати 2025 йил 23 июль
Танлов таклифлари ва ҳужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки
қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова
қилинган ҳолда тақдим қилинади.
Ҳужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Тошкент шаҳри, Бектемир
тумани, Ҳ. Байқаро кўчаси, 41 уй.
Маълумотлар учун телефон: +998 90 000 29 82
Корхона веб-саҳифаси: www.utygm.uz

62 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech