Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Сентябрь 2026

Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини та’минлаш дастури…

Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини та’минлаш дастури жорий этилади

“Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини та’минлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–345-сон, 21.09.2026-й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда ҳамда устав капиталида ушбу юридик шахсларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қат’и назар бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда:

Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини та’минлаш дастури (Дастур) босқичма-босқич жорий этилади.

2026-йил 1-декабргача Бошқарув самарадорлиги агентлигининг (Агентлик) ахборот тизимларида давлат органлари ва ташкилотлари учун қуйидаги имкониятларга эга “Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити” ахборот портали (Портал) ишга туширилади:

▪️ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига оид мурожаатни онлайн қабул қилиш;

▪️давлат органлари ва ташкилотларида Портални юритиш учун мас’ул ходимлар (мас’ул ходимлар), уларнинг бевосита раҳбарлари ёки давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни автоматик тарзда давлат органлари ва ташкилотларининг юқори турувчи инстансиясига жўнатиш;

▪️тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни текшириш, далилларни тўплаш, хулосалар тайёрлаш, ахборот алмашинуви ва мулоқотларни Портал орқали амалга ошириш;

▪️тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича текширувлар ўтказилиши, уларнинг натижалари, кўрилган чоралар ҳамда уларнинг ўзгартирилиши билан боғлиқ жараёнларга оид ма’лумотларни Порталда сақлаб қолиш ва уларнинг ёъқ қилинишига ёъл қўймаслик;

▪️тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича ма’мурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳолларда мурожаатларни “112” ягона диспетчерлик хизмати орқали қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли органга юбориш ва бошқалар.

Агентликка давлат органлари ва ташкилотларида Дастур доирасида белгиланган қоидалар аниқ ва бир хилда ижро этилишини та’минлаш мақсадида Портал орқали мониторинг қилиш натижасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколати берилади.

213 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech