Янгиҳаёт туманидаги маҳаллаларда мониторинг тадбири ўтказилди.
2026-йил 16-сентабр куни Давлат активлари агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи А. Раззоқов Янгиҳаёт туманидаги бириктирилган маҳаллаларни ташриф буюрди.
Ушбу ташриф Тошкент шаҳар ҳокимининг 2026-йил 7-сентабрдаги 446-14-0-Қ/26-сонли "Тошкент шаҳрида камбағалликни қисқартириш ҳамда маҳаллаларда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича янги тизим жорий этиш" тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилди.
Ташриф давомида маҳалла еткилилари томонидан олиб борилаётган қуйидаги ёъналишлардаги ишлар билан яқиндан танишилди:
Аҳоли хонадонлари ва оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати;
Фуқароларнинг бандлиги ва даромад манбалари;
Мавжуд муаммо ва эҳтиёжлар.
Мазкур ташрифлар маҳалладаги реал вазиятни таҳлил қилиш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш ёъналишидаги ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилади.

