Хоразм вилоятида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ташкил этилган Роадшоw тақдимоти бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар ва инвесторларга хусусийлаштиришга таклиф этилаётган давлат активлари, ер участкалари ҳамда мавжуд янги имкониятлар ҳақида ма’лумот берилди.
Ан’анавий Роадшоw тадбири кетма-кет олтинчи йил ташкил этилиб, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари ҳақида хабардорликни ошириш, фойдаланилмаётган обектларни иқтисодий муомалага киритиш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашишга қаратилди.
Тадбирда тадбиркорлар, инвесторлар ҳамда тегишли ҳудудий ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Унда давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, фойдаланилмаётган мулклардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда давлат буджети даромадларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ер участкалари ва давлат активлари: натижалар ва истиқболлар
Давлат активлари агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Улуғбек Каландаровнинг та’кидлашича, 2026-йилда вилоятда умумий майдони 18,7 гектар бўлган 151 та ер участкаси 1,53 миллиард сўмга сотилган.
Шунингдек, умумий қиймати 638 миллиард сўм бўлган 68 та давлат активи савдога чиқарилган. Улардан 61 таси 26,1 миллиард сўмга сотилган. Айни пайтда умумий қиймати 667,8 миллиард сўм бўлган 79 та давлат активи ауксион савдоларига қўйилган.
2026-йилда электрон онлайн-ауксионлар орқали умумий майдони 118,1 гектар бўлган 1 092 та ер участкаси сотилган. Ҳозирда умумий майдони 418,3 гектар бўлган ер участкалари ҳам савдоларга чиқарилган.
Хусусийлаштиришда янги имкониятлар
2026-йилги хусусийлаштириш дастури доирасида давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олишда шартнома қийматининг 15 фоизини дастлабки тўлов сифатида тўлаш, қолган қисмини эса қонунчиликда белгиланган тартибда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги айрим давлат кўчмас мулк обектларини белгиланган шартлар асосида сотиб олишда шартнома қийматидан 25 фоиз чегирма қўллаш имконияти назарда тутилган. Бунда тўлов олти ой ичида ва 2027-йил 1-январга қадар тўлиқ амалга оширилиши лозим.
Роадшоw давомида тадбиркор ва инвесторларга давлат активларини сотиб олиш тартиблари, ауксионларда иштирок этиш ҳамда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Мазкур тадбирлар давлат мулкидан самарали фойдаланиш, хусусийлаштириш жараёнларининг очиқлигини та’минлаш ва инвестицияларни жалб этишга хизмат қилади.
Давлат активлари агентлиги тадбиркорлар ва инвесторларни хусусийлаштириш жараёнлари ҳамда янги бизнес имкониятлари ҳақида хабардор қилиш ишларини давом эттиради.
Давлат активлари агентлиги
Матбуот хизмати

