Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Октябрь 2024

УЗЕХ аксияларини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилиш 8-ноябрга қадар узайтирилди!

Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ва ҳудудларда ўтказилган Роад шоw тақдимотлари ҳамда фуқаролар томонидан билдирилган қизиқишлари натижасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг (УЗЕХ) аксияларини сотиб олиш бўйича етарлича буюртмалар йиғилди.

Шунга қарамасдан, УЗЕХ аксияларга бўлган талаб ўсишда давом етмоқда ва кўпчилик дастурда иштирок етишни исташмоқда.

Аксияларнинг оммавий таклифи Олий Majlis Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов кампаниясига тўғри келганини, шунингдек, аксияларни сотиб олишга қизиқиш сақланиб қолаётганини инобатга олиб, андеррайтерлар томонидан аризаларни топшириш муддатини узайтириш таклиф етилган.

Енди барча хоҳловчилар 2024-йил 8 ноябр соат 23:59 гача (Тошкент вақти билан) "Халқчил ИПО" доирасида УЗЕХ аксийларини харид қилиш учун ариза топшириши мумкин. Ушбу имкониятни қўлдан бой берманг!

Аксияларни қуйидаги усуллар орқали сотиб олишингиз мумкин:
• ipo.e-auksion.uz, (https://ipo.e-auksion.uz/ipo?view=3)
• Гоинвест (https://goinvest.uz/home-uz) (ҳозирда Google Плайъда мавжуд),
• Жетт (https://jett.uz/uz/) сервиси (Мултиcард, Зоомрад, Мюзтелеcом, Даврмобиле 2.0 иловаларида), ёки app.jett.uz веб терминали,
• ёки брокерлар орқали. (https://xalqchilipo.uz/participation_in_xalqchil_ipo.html#:~:text=Broker%20orqali%0Aariza%20topshirish)

15 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech