Тошкент шаҳрида вазирлик ва идораларга тегишли еттита ма’мурий бино жами 868,8 млрд сўмга сотилди. Сотилган обектлар қаторидан Транспорт вазирлиги, Спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Туристларга хизмат кўрсатиш маркази” ДУК, Автомобил ёъллари қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Давлат хизматлари агентлигининг бинолари ўрин олган.

