Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Ноябрь 2026

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТАДБИРКОРЛАР ВА ИНВЕСТОРЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Гулистон шаҳрида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Роадшоw тадбири ўтказилди. Олтинчи йил кетма-кет ташкил этилаётган мазкур тадбирнинг асосий мақсади тадбиркорлар ва инвесторларни давлат мулкини хусусийлаштириш имкониятлари билан таништириш, фойдаланилмаётган обектларни иқтисодий айланмага жалб этиш ҳамда ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини кенг намойиш этишдан иборат.

 

Тадбирда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, давлат ҳокимияти органлари вакиллари, тадбиркорлар, инвесторлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат 200 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

 

Тақдимот давомида хусусийлаштиришга таклиф этилаётган давлат активлари ва ер участкалари, давлат мулкини харид қилишнинг янги механизмлари, шунингдек, мавжуд обектлардан самарали фойдаланиш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳақида батафсил ма’лумот берилди. Шунингдек, мазкур ёъналишда амалга оширилаётган ишлар ва давлат буджети тушумларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

 

Ер участкалари ва давлат активлари: натижалар ва истиқболлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акмалжон Шарифович Бабаджанов та’кидлаганидек, 2026-йилда электрон онлайн-ауксион платформаси орқали умумий майдони 384,2 гектар бўлган 708 та ер участкаси 114,1 млрд сўмга сотилди.

 

Айни пайтда умумий майдони 224,5 гектар бўлган ер участкалари бўйича ауксион савдолари давом этмоқда.

 

Бундан ташқари, 2026-йил давомида умумий қиймати 319,0 млрд сўмлик 56 та давлат активи савдога чиқарилди. Шундан 22 та актив 94,4 млрд сўмга сотилди. Ҳозирги вақтда ауксион савдоларида умумий қиймати 310,6 млрд сўмлик 53 та давлат активи мавжуд.

 

Ушбу кўрсаткичлар бизнесни ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида мол-мулк ҳамда ер участкаларини харид қилишдан манфаатдор тадбиркорлар ва инвесторлар учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.

 

Хусусийлаштиришнинг янги механизмлари — бизнес учун қўшимча имкониятлар

Тадбирда 2026-йилга мўлжалланган хусусийлаштириш дастури доирасида назарда тутилган янги шартларга алоҳида э’тибор қаратилди.

 

Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини харид қилишда обект қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич тўловни амалга ошириш мумкин. Қолган сумма эса қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.

 

Бундай шартлар тадбиркорлар ва инвесторларнинг давлат мулкини харид қилиш имкониятларини кенгайтириб, бизнесни ривожлантириш учун молиявий ресурсларни самарали режалаштиришга ёрдам беради.

 

Гулистон шаҳрида ўтказилган Роадшоw тадбири тадбиркорлар ва инвесторларни савдога чиқарилган давлат активлари, амалдаги хусусийлаштириш механизмлари ҳамда давлат мулкини харид қилиш имкониятлари билан яқиндан таништириш учун муҳим майдон бўлди.

 

Бундай тадбирлар хусусийлаштириш жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини та’минлаш, потенсиал инвесторлар доирасини кенгайтириш ҳамда давлат активларидан самарали фойдаланиш учун янги имкониятлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мамлакат ҳудудларида хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш, савдога чиқарилган давлат активларини харид қилиш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳақида тадбиркорлар ҳамда инвесторларни хабардор қилиш ишлари давом эттирилади

 

.Давлат активлари агентлиги

матбуот хизмат

76 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech