Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Октябрь 2026

САНОАТ СОҲАСИДАГИ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ИМКОНИЯТ: УЗХСМГ КОРХОНАСИНИНГ 49,07 ФОИЗ ДАВЛАТ УЛУШИ САВДОЛАРГА ЧИҚАРИЛДИ

Давлат активлари агентлиги Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган “УзХСМГ” қўшма корхонаси устав капиталидаги 49,07 фоиз давлат улушини савдоларга чиқарди.

 

2014-йилда ташкил этилган “УзХСМГ” Марказий Осиёда Хитойнинг ХСМГ компаниясига тегишли биринчи ишлаб чиқариш майдончаси ҳисобланади. Корхона қурилиш, тоғ-кон саноати ва сув хўжалиги соҳаларида талаб юқори бўлган экскаваторлар, фронтал юклагичлар, ёъл катоклари, грейдерлар ҳамда бошқа махсус техникаларни ишлаб чиқаради.

 

2024-йил октабр ойида корхона ўзининг 10 йиллигини нишонлаб, 3 000-техникасини ишлаб чиқарди. Юбилей тадбири доирасида 100 та ғилдиракли экскаватор етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

 

Корхона 5,99 гектар ер майдони ҳамда умумий майдони 23 минг квадрат метрдан ортиқ ишлаб чиқариш бино ва иншоотларига эга.

 

Давлат улушининг савдоларга чиқарилиши инвесторларга ёълга қўйилган ишлаб чиқариш жараёнлари ва халқаро ҳамкорликка эга фаолият юритаётган саноат корхонасидан улуш сотиб олиш имкониятини яратади.

 

Давлат активларини харид қилувчилар учун қулай шартлар назарда тутилган. Жумладан, актив қиймати 6 ой ичида тўлиқ тўланган тақдирда, 25 фоиз чегирма тақдим этилади. Шунингдек, активни бошланғич тўловни 15 фоиздан амалга оширган ҳолда харид қилиш, қолган суммани эса фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.

 

Узоқ муддатли инвестицияларни режалаштираётган харидорлар учун 5 ёки 7 йилгача бўлган муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам назарда тутилган. Бундай шартлар харидорларнинг молиявий юкини камайтириш, тадбиркорларга давлат активларини харид қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади Батафсил ма’лумот  (ҳавола орқали).

 

Давлат активлари агентлиги
Матбуот хизмати

105 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech