2026-йил 27-ноябр куни Халқаро бизнес марказида (ИБС) Ўзбекистон Республикаси Давлат активлари агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий имкониятлари ва давлат активлари” мавзусида “РОАДШОW ТАШКЕНТ 2026” халқаро инвестиция тадбири ўтказилди.
Йил давомида Роадшоw республиканинг барча ҳудудларини қамраб олиб, тадбиркорлар ва инвесторларга хусусийлаштиришга таклиф этилаётган обектлар билан яқиндан танишиш имкониятини яратди. Агентлик томонидан бундай тадбирлар кетма-кет олтинчи йилдирки ташкил этиб келинмоқда. Бу эса маҳаллий ва халқаро ишбилармон доиралар билан ҳамкорликни изчил кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарияти, халқаро молия институтлари вакиллари, корпоратив бошқарув соҳасидаги маслаҳатчилар, шунингдек, 300 нафарга яқин маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ҳамда инвесторлар иштирок этди.
Тадбирнинг бизнес дастури доирасида Давлат активлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нодирбек Ҳусанов, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Одилхон Рустамов, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Марказий ва Ғарбий Осиё департаментининг хусусий секторни ривожлантириш бўйича минтақавий раҳбари Энрико Пинали, Халқаро молия корпорациясининг (ИФС) Ўзбекистон ва Туркманистон бўйича ваколатхонаси раҳбари Нил Маккейн, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг молиявий муассасалар билан ишлаш жамоаси бош банкири Хуршида Узаковалар маърузалар билан иштирок этдилар. Спикерлар ўз чиқишларида Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти, хусусий секторни ривожлантириш, бизнеснинг хусусийлаштириш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек, халқаро молиявий инструментлар ва инвесторларни қўллаб-қувватлаш механизмлари масалаларига тўхталиб ўтдилар.
Роадшоwнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятини намойиш этиш, хусусийлаштиришга таклиф этилаётган устувор давлат активлари ҳақида батафсил ма’лумот бериш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд имкониятларни кенг тарғиб қилишдан иборат.
Давлат активлари – бизнес учун янги имкониятлар
Тадбирнинг бизнес дастурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-августдаги ПФ–177-сон Фармони билан тасдиқланган 2026–2027-йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш дастури тақдимоти марказий ўрин эгаллади.
Иштирокчиларга дастурнинг асосий ёъналишлари ҳамда сотувга чиқарилиши режалаштирилган давлат активлари кўлами ҳақида батафсил ма’лумот берилди. Хусусан, 2026-йилда 84 та хўжалик жамиятининг устав капиталидаги давлат улушлари, 1 242 та кўчмас мулк обекти, шунингдек, умумий майдони қарийб 8 000 гектарни ташкил этувчи ер участкаларини сотувга чиқариш режалаштирилган. Бундан ташқари, Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ, 2026–2027-йиллар давомида корхоналарнинг устав капиталидаги 62 та улуш пакетини реализация қилиш назарда тутилган. Дастурда белгиланган активларни сотишдан кутилаётган тушумлар ҳажми камида 14 трлн сўмни ташкил этади.
Тақдимот давомида тадбиркорлар ва инвесторлар давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага беришнинг амалдаги механизмлари, савдоларда иштирок этиш шартлари ҳамда активларни сотиб олиш тартиби билан танишдилар. Шунингдек, давлат активларини сотиб олиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланиш мумкин бўлган халқаро молиявий инструментлар ҳамда молиялаштириш имкониятлари тақдим этилди.
Ушбу имкониятлардан тадбиркорлик ташаббусларини ёълга қўйиш ва ривожлантиришда амалий фойдаланиш масалаларига алоҳида э’тибор қаратилди.
Давлат активлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нодирбек Ҳусанов шундай дея таъкидлаб ўтди: “Биз учун хусусийлаштириш натижаларини фақат сотувдан тушган маблағлар ҳажми билан баҳолаш етарли эмас. Асосий иқтисодий самара корхоналарга янги капитал, замонавий технологиялар, халқаро бошқарув тажрибаси ва қўшимча инвестицияларнинг кириб келиши, ишлаб чиқариш қувватларининг ошиши ҳамда янги иш ўринларининг яратилишида намоён бўлади. Ислоҳотларнинг амалий натижалари ва инвесторлар учун яратилаётган имкониятларга тўхталадиган бўлсак, 2026-йилнинг 11 ойи давомида умумий қиймати 60,84 трлн сўмлик давлат активлари ва ер участкалари савдога чиқарилди. Шундан, 30,21 трлн сўмлик активлар ва ер участкалари реализация қилинди. Шу билан бирга, АҚШ, Жанубий Корея, Сингапур, Нидерландия, Хитой, Германия, Туркия, Форс кўрфази мамлакатлари ва бошқа давлатлар инвесторларига 5,2 трлн сўмлик давлат активлари реализация қилинди. Бу эса халқаро бизнеснинг Ўзбекистондаги инвестициявий имкониятларга қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди ҳамда мамлакат иқтисодиётига хусусий капитални яна-да кенг жалб этиш учун янги истиқболларни очади”.
Салоҳиятли инвесторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот
Тадбирнинг бизнес дастуридан Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларига бағишланган видеотақдимот, савол-жавоб сессияси, шунингдек, Б2Г ва Б2Б форматидаги учрашувлар ўрин олди.
Агентлик ва давлат органлари вакиллари иштирокчиларнинг саволларига жавоб бериб, хусусийлаштиришнинг долзарб жиҳатлари ҳамда давлат активларини сотиб олиш билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар бердилар.
Индивидуал музокаралар доирасида тадбиркорлар ва инвесторлар Агентлик раҳбарияти ҳамда мас’ул вакиллар билан учрашдилар. Учрашувларда бизнес вакилларини қизиқтирган обектлар, аниқ инвестиция таклифлари ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Мазкур формат инвесторларнинг ташаббусларини атрофлича кўриб чиқиш ва амалий ҳамкорликнинг янги ёъналишларини белгилаш имконини берди.
Хусусийлаштириш кўламининг кенгайиши иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, рақобат муҳитини ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини оширишга хизмат қилади. Хусусий капитални жалб этиш давлат активларидан янада самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш, қўшимча молиявий ресурслардан фойдаланиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш учун шароит яратади. Ушбу жараёнда Роадшоw муҳим ўрин тутиб, салоҳиятли инвесторлар доирасини кенгайтириш ва уларни хусусийлаштиришга оид долзарб таклифлар билан таништиришга хизмат қилади.
Давлат активлари агентлиги
Матбуот хизмати

