Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Август 2024

31-июл санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

487 та лот онлайн ауксион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 40,2 млрд сўм бўлган 208 та лот 83,4 млрд сўмга реализация қилинди.

давлат активлари:

- сони 7 та
- бошланғич нархи 30 млрд сўм
- сотилган нархи 47,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган бошланғич нархи 23,4 млрд сўм бўлган "5-сон стоматологик поликлиника" Мчж устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 38,7 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10074864)

ер участкалари:

- сони 156 та
- бошланғич нархи 9,1 млрд сўм
- сотилган нархи 34,3 млрд сўм
- ер майдони 21,2 га

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошланғич нархи 3 млрд сўм бўлган туристик рекреацион зоналар ер участкаси дам олиш маскани қуриш учун 3,5 гектар ер участкаси 11,8 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10337037)

қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

- сони 25 та
- бошланғич нарх 697 млн сўм
- сотилган нарх 1,2 млрд сўм
- ер майдони 210 га

кўчма савдо жойлари:

- сони 13 та
- бошланғич нархи 5 млн сўм
- сотилган нархи 94 млн сўм

Тошкент вилояти Тошкент туманидан бошланғич нархи 1,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 64,9 млн сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10339664)

Ўтказилган савдоларда 538 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 13,8 трлн сўм бўлган 146 972 та лот савдога қўйилган.

8 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech