Бугун Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Роадшоw тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тадбир ан’анавий тарзда кетма-кет олтинчи йил ўтказилмоқда.
Тадбир давомида тадбиркорлар, инвесторлар ва кенг жамоатчиликка ҳудудда хусусийлаштирилаётган давлат активлари, ер участкалари ҳамда яратилаётган янги имкониятлар ҳақида батафсил ма’лумот берилди.
Роадшоw тақдимотида Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов, “Электрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш” АЖ директори Бекзод Усмонов, Бўш турган обектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази директори Илҳом Халпаев, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мақсуд Ражапов, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари, 250 нафардан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар ҳамда ҳудуддаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.
Тақдимот давомида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган обектлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, буджет тушумларини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ма’лумот берилди.
Агентлик директори Соҳибжон Муродов ўз нутқида қуйидагиларни та’кидлади:
“2025–2026-йилларда фуқаролар ва тадбиркорларга доимий фойдаланиш, ижара ҳамда умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи асосида фойдаланиб келинган, умумий майдони 184,99 гектар бўлган 2 856 та ер участкаси 9,5 млрд сўмга хусусийлаштирилди. Натижада фуқаролар ва тадбиркорлар ушбу ер участкаларини гаровга қўйиш ёки уларнинг айрим қисмларини сотиш имкониятига эга бўлдилар”.
Шунингдек, 2025-йил давомида 129 млрд сўмлик 199 та давлат активи савдоларга чиқарилганини, шундан 89 та актив 52 млрд сўмга реализация қилинганини та’кидлаш лозим. Ҳозирги вақтда ауксион савдоларида жами 133 млрд сўмлик 90 та давлат активи мавжуд.
Бундан ташқари, 2025-йилда электрон онлайн-ауксионлар орқали умумий майдони 81 гектар бўлган 1 035 та ер участкаси реализация қилинди. Бугунги кунда умумий майдони 874,6 гектар бўлган ер участкаларини электрон онлайн сотиш жараёни давом этмоқда.
Тадбирда Президентнинг 2026-йилги Хусусийлаштириш дастури тасдиқланган ПФ-177-сон Фармони доирасида яратилган янги имкониятлар ҳақида ҳам ма’лумот берилди.
Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини харид қилишда 15 фоиз миқдорида аванс тўлаш, қолган суммани эса қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат кўчмас мулк обектлари учун уларнинг қиймати 2027-йил 1-январга қадар олти ой ичида тўлиқ тўланган тақдирда, шартнома қийматининг 25 фоизи миқдорида чегирма тақдим этилиши белгиланган.
Мазкур имкониятлар тадбиркорлар ва инвесторларнинг янги лойиҳаларни амалга ошириши ҳамда ўз бизнесини кенгайтиришида муҳим кўмак бўлиб хизмат қилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Матбуот хизмати

