Қарши шаҳрида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Роадшоw тақдимоти бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар ва инвесторларга хусусийлаштириш учун таклиф этилаётган давлат активлари, ер участкалари ҳамда давлат мулкини харид қилишнинг янги механизмлари ҳақида ма’лумот берилди.
Қашқадарё вилоятида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ан’анавий тарзда кетма-кет олтинчи йил ўтказилаётган Роадшоw тадбири бўлиб ўтди. Тадбир тадбиркорлар ва инвесторларнинг давлат активларини харид қилиш, фойдаланилмаётган обектларни иқтисодий айланмага жалб этиш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари тўғрисидаги хабардорлигини оширишга қаратилган.
Тадбирда ҳудуддаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, давлат ҳокимияти органлари вакиллари, тадбиркорлар, инвесторлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар сони 200 нафардан ошди.
Роадшоw давомида давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, фойдаланилмаётган обектлардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда давлат буджетига тушумларни ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди.
Ер участкалари ва давлат активлари: натижалар ва истиқболлар
Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Аслиддин Турдиевич Рустамов та’кидлаганидек, 2026-йилда электрон онлайн-ауксион платформаси орқали умумий майдони 256,9 гектар бўлган 1 028 та ер участкаси 155,9 млрд сўмга сотилди.
Айни пайтда умумий майдони 402,8 гектар бўлган ер участкалари бўйича ауксион савдолари давом этмоқда.
Бундан ташқари, 2026-йил давомида умумий қиймати 372,5 млрд сўмлик 64 та давлат активи савдога чиқарилди. Шундан 52 та актив 89,9 млрд сўмга сотилди. Ҳозирги вақтда ауксион савдоларида умумий қиймати 619,1 млрд сўмлик 95 та давлат активи мавжуд.
Ушбу кўрсаткичлар бизнесни ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида мол-мулк ҳамда ер участкаларини харид қилишдан манфаатдор тадбиркорлар ва инвесторлар учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
Хусусийлаштиришнинг янги механизмлари — бизнес учун қўшимча имкониятлар
Тадбирда 2026-йилга мўлжалланган хусусийлаштириш дастури доирасида назарда тутилган янги шартларга алоҳида э’тибор қаратилди.
Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини харид қилишда обект қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич тўловни амалга ошириш мумкин. Қолган сумма эса қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
Бундай шартлар тадбиркорлар ва инвесторларнинг давлат мулкини харид қилиш имкониятларини кенгайтириб, бизнесни ривожлантириш учун молиявий ресурсларни самарали режалаштиришга ёрдам беради.
Қаршида ўтказилган Роадшоw тадбири тадбиркорлик ҳамжамиятини савдога чиқарилган обектлар, амалдаги хусусийлаштириш механизмлари ва давлат мулкини харид қилиш имкониятлари билан таништириш учун муҳим майдон бўлди.
Бундай тадбирлар хусусийлаштириш жараёнларининг очиқлигини та’минлаш, потенсиал инвесторлар доирасини кенгайтириш ҳамда давлат активларидан самарали фойдаланиш учун шароит яратишга хизмат қилади.
Давлат активлари агентлиги мамлакат ҳудудларида хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида тадбиркорлар ҳамда инвесторларни хабардор қилиш ишларини давом эттиради.
Давлат активлари агентлиги
матбуот хизмати

