Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Сентябрь 2024

Бирлашган Араб Амирликларининг бизнес соҳа вакилларига Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнлари тақдимот қилинди.

Жорий йил 18-сентабр куни Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ишбилармон доира вакиллари иштирокида бўлиб ўтган "Бизнес алоқалар: Абу Даби ва Ўзбекистон" форумида, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Хусусийлаштириш - бу бизнес учун янги йўналиш ва имкониятлар" мавзусида тақдимот ўтказилди.

Унда, Давлат активларини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш Департаменти бошлиғи Шохруҳ Оҳунов тақдимот билан иштирок етиб, 70 дан ортиқ БАА ишбилармон соҳа вакилларига Ўзбекистонда хусусийлаштириш соҳасида еришилган натижалар, келгусидаги истиқболли режалар, жумладан, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ савдога чиқарилган ва хусусийлаштирилиши белгиланган йирик давлат активлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларни сотиб олиш жараёнлари бўйича тушинтиришлар бериб ўтди.

ҳу билан бирга, музокараларга бой ўтган давра суҳбати давомида Давактив агентлиги вакиллари Баанинг 10 дан ортиқ йирик бизнес ҳамжамияти, жумладан, "Wатаниа International Holding", "Cонфитй capital partners" ва "Emirates НБД" компаниялари вакиллари билан Г2Б учрашувларини ўтказди.

Учрашувлар давомида, хорижий инвесторлар учун мамлакатимизда яратилаётган шароитлар юзасидан тушунтириш берилиб, БАА бизнес вакиллари Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларида фаол қатнашишга таклиф етилди. Ўз навбатида, хориж ишбилармон доира вакиллари томонидан Ўзбекистондаги жорий хусусийлаштириш жараёнларига катта қизиқиш билдирилиб, келгуси ҳамкорлик алоқалари келишиб олинди.

7 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech