Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон почтаси” АЖни хусусийлаштириш, жамият кузатув кенгаши таркибида WБ ИНТ ЭХПОРТ вакилларининг иштирок этиши ҳамда молиялаштиришни жалб қилиш режалаштирилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар муносабати билан бир қатор масалаларга қўшимча тушунтириш берилмоқда.
Давлат улушини хусусийлаштириш тўғрисида
“Ўзбекистон почтаси” АЖ устав капиталидаги 92,9 фоиз давлат улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига берилган.
Аввалроқ Wилдберриес ва Узум Маркет компаниялари давлат улушини сотиб олишга қизиқиш билдирган эди. Шунга қарамай, мавжуд инвесторлар томонидан қизиқиш билдирилишининг ўзи битим амалга ошганини англатмайди. Расмий тушунтириш э’лон қилинган вақтда давлат улушини хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмаган.
Wилдберриес вакилларининг кузатув кенгашидаги иштироки хусусида
WБ ИНТ ЭХПОРТ вакилларининг кузатув кенгаши таркибига киритилиши корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, почта операторини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш вазифалари билан боғлиқ.
Шу билан бирга, компания вакилларининг кузатув кенгашидаги иштирокини улар томонидан жамият аксиялари сотиб олингани билан тенглаштирмаслик керак. Давлат аксиядорлик мақомини сақлаб қолмоқда, жамиятнинг ижро этувчи органи эса ўзгармаган.
Молиявий маблағларни жалб қилиш борасида
Илгари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 100 млрд сўм миқдорида қарз маблағини жалб қилиш таклифи кўриб чиқилган эди. Молиялаштиришнинг якуний шартлари келишиб олинмагани сабабли, ушбу қарзни жалб қилиш бўйича қарор қабул қилинмади.
8-октабр куни ўтказилган матбуот анжуманида молиялаштиришнинг бошқа ёъли — фоизлар ҳисобланмаган ҳолда 360 млрд сўмгача кредит линиясини очиш бўйича дастлабки келишувларга эришилгани ҳақида хабар берилган эди.
Маблағлар жамият эҳтиёжларини молиялаштириш учун заруратга қараб ишлатилиши назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, кредит линиясининг очилиши белгиланган барча сумманинг автоматик равишда олинишини англатмайди. Якуний шартлар ва келишувларни кейинчалик амалга ошириш масалалари белгиланган корпоратив тартиб-таомилларга риоя қилинган ҳолда кўриб чиқилиши керак.
Қабул қилинаётган қарорларнинг шаффофлиги ҳақида
Давлат улуши, қарз маблағларини жалб қилиш масаласининг кўриб чиқилиши ва жамият бошқарув органларининг қарорлари ҳақидаги ма’лумотлар расмий хабарларда ҳамда матбуот анжумани материалларида ёритиб борилди.
Амалга оширилаётган ишлардан мақсад — “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг молиявий барқарорлигини та’минлаш, почта инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда аҳоли ва бизнес учун кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишдан иборат.
Давлат активларини бошқариш агентлиги жамият фаолияти билан боғлиқ масалаларни атрофлича муҳокама қилиш учун очиқ ва қабул қилинаётган қарорлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишда давом этади.

