Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-августдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-177-сон Фармони нафақат белгиланган вазифаларнинг кўлами, балки унда назарда тутилган институционал ечимларнинг сифати билан ҳам э’тиборга лойиқдир. Фармоннинг муҳим жиҳати шундаки, унда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш давлат органлари ўртасидаги ваколатларни тақсимлаш, давлат иштирокидаги корхоналар мақоми ҳамда инвесторлар билан ўзаро муносабатлар қоидаларини қамраб олувчи тизимли ислоҳотларнинг бир қисми сифатида кўриб чиқилган.
Умуман олганда, Фармонда белгиланган хусусийлаштириш дастури хусусий инвестициялар базасини кенгайтиришга хизмат қилади ҳамда давлатга ўз ресурсларини Ўзбекистон Конституциясида назарда тутилган асосий функсия ва вазифаларни бажаришга ёъналтириш имконини беради.
Хусусийлаштириш механизмларининг институционал архитектурани мустаҳкамлаш билан уйғунлаштирилиши, одатда, халқаро инвестиция ҳамжамияти томонидан ижобий баҳоланади.
Хусусан, Фармоннинг 7-бандида назарда тутилган қоидалар алоҳида э’тиборга лойиқ. Рақобатдош тармоқларда буджетдан молиялаштирилмасдан янги давлат муассасаларини ташкил этишни тақиқлаш “қат’ий буджет чекловлари” тамойилига мос келади ҳамда давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳалол рақобатни та’минлашнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Тижорат фаолияти билан шуғулланувчи давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар таркибидан асосий фаолиятига алоқадор бўлмаган ташкилотларни чиқариб, кейинчалик уларни хусусийлаштириш тижорат фаолияти ва давлат функсияларини янада аниқ чегаралаш имконини беради.
Хусусийлаштириш бўйича Давлат комиссиясини тугатиш ва унинг ваколатларини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш тўғрисидаги қарор ҳам алоҳида э’тиборга лойиқ. Мулкдор ваколатларининг ягона институтда жамланиши давлат активларини бошқаришдаги парокандаликни камайтиради ва якуний натижа учун шахсий жавобгарликни оширади.
Миллий хавфсизлик учун муҳим аҳамиятга эга бўлган хусусийлаштирилаётган корхоналарни бошқаришда давлатнинг махсус иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолиш масаласига ҳам алоҳида э’тибор қаратиш лозим. Бу Фармоннинг 6-банди “и” кичик бандида назарда тутилган. Бундай иштирок этиш воситаси Ўзбекистонда илгари ҳам қўлланилган бўлиб, унинг ўзи бозор тамойилларига зид эмас. Мазкур норманинг аҳамияти унда белгиланган учта шарт билан белгиланади: ҳуқуқ вақтинчалик хусусиятга эга; ундан фойдаланиш йирик ва стратегик корхоналар билан чекланган ҳамда давлат раҳбарининг алоҳида қарорини талаб қилади; бундай ҳуқуқдан фойдаланиш корхонани хусусийлаштиришдан олдин оммавий равишда ошкор этилади.
Шунингдек, Фармонда инвестиция ҳамжамияти билан коммуникация сифатига алоҳида э’тибор қаратилганини та’кидлаш лозим. 17-бандда халқаро форумларда тақдимотлар (“Роад Шоw”) ўтказиш, шунингдек, потенсиал инвесторларни савдоларда иштирок этишга жалб қилиш мақсадида хорижий оммавий ахборот воситалари ва ПР-консалтинг компаниялари билан тизимли ишлаш назарда тутилган.
Бундай ёндашув йирик хусусийлаштириш битимларини қўллаб-қувватлаш бўйича шаклланган халқаро амалиётга мос келади. Бунда халқаро инвестиция ҳамжамияти билан тизимли ишлаш инвесторларнинг кенг базасини шакллантириш, адолатли нарх шаклланишини та’минлаш ва активларнинг кейинги ликвидлигини оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, корпоратив бошқарув нуқтайи назаридан хусусийлаштирилаётган корхоналарда шаффофлик, ахборотни ошкор қилиш сифати ва бошқарув органлари фаолияти самарадорлигига қўйиладиган талабларнинг ошишини англатади.
Фармоннинг юқорида қайд этилган қоидаларини изчил ва сифатли амалга ошириш Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнларига хорижий инвесторларнинг ишончини оширишга, шу билан бирга, миллий капитал бозорининг ривожланишига хизмат қилиши лозим.

