Давлат активлари агентлиги “Ўзавтосаноат-Леасинг” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улушини бошланғич нархи 114,9 млрд сўм этиб белгиланган ҳолда очиқ электрон ауксионга қўйди.
Компания молиявий лизинг соҳасида фаолият юритиб, енгил автомобиллар, тижорат транспорти ва махсус техникаларни харид қилиш имкониятларини тақдим этади. Фаолият ёъналишлари қаторига Ўзбекистон автомобилсозлик саноати корхоналари, жумладан, УЗ Труск анд Бус Моторс, Самарқанд автомобил заводи ҳамда УзАуто Траилер томонидан ишлаб чиқариладиган транспорт воситаларини лизинг асосида харид қилиш киради.
Хусусан, компания автобуслар ва тижорат транспорт воситаларини харид қилиш учун лизинг ечимларини таклиф этади.
Лотнинг асосий параметрлари:
- Давлат улуши: 100 фоиз;
- Бошланғич нарх: 114,9 млрд сўм;
- Устав фонди: 56,2 млрд сўм;
- Фаолият соҳаси: молиявий лизинг.
Давлат активларини харид қилувчилар учун қулай шартлар назарда тутилган. Жумладан, актив қиймати 6 ой ичида тўлиқ тўланган тақдирда, 25 фоиз чегирма тақдим этилади. Шунингдек, активни бошланғич тўловни 15 фоиздан амалга оширган ҳолда харид қилиш, қолган суммани эса фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.
Узоқ муддатли инвестицияларни режалаштираётган харидорлар учун 5 ёки 7 йилгача бўлган муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам назарда тутилган. Бундай шартлар харидорларнинг молиявий юкини камайтириш, тадбиркорларга давлат активларини харид қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Давлат улушининг тўлиқ савдога чиқарилиши инвесторларга молиявий лизинг соҳасида фаолият юритаётган ҳамда мамлакат автомобилсозлик саноати билан боғлиқ компаниянинг 100 фоиз улушини харид қилиш имкониятини яратади.
Савдо шартлари билан танишиш ва иштирок этиш учун ариза топшириш Э-ауксион электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади.
Давлат активлари агентлиги
Матбуот хизмати

