Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали тизим жорий этилади
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026-йил 1-декабрга қадар "дми.меҳнат.уз" ахборот тизимида нодавлат ташкилотлар учун ихтиёрий равишда фойдаланиш мақсадида қарорнинг 3-бандида (ҳттпс://т.ме/БСА_уз/21271) назарда тутилган имкониятларни яратиши белгиланди.
Шунингдек, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига доир мурожаатлар, уларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ма’лумотларнинг махфийлигини та’минлаш ҳамда уларнинг қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда ошкор этилиши ва тарқатилишига ёъл қўймаслик юзасидан жавобгарлик барча даражадаги ташкилотлар раҳбарларининг зиммасига юклатилди.
Янги тартибга мувофиқ (ҳттпс://т.ме/БСА_уз/21271),
▫️давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва мансабдор шахслари ҳар йили Агентлик билан келишилган ўқув дастурлари асосида қисқа тренинг курсларида ўқитилади;
▫️нодавлат ташкилотлари ходимлари ихтиёрий равишда вазирлик томонидан ташкил этиладиган қисқа тренинг курсларида ўқитилиши мумкин.

