Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Март 2026

Иқтисодий ҳуқуқ йўналишида чуқур ихтисослашган деонтология машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида иқтисодий ҳуқуқ йўналиши тингловчилари учун ташкил этилган деонтология машғулоти доирасида амалий маъруза бўлиб ўтди.

Машғулотда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси масъул ходими Х. Омонов иштирок этиб, “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг юридик ва жисмоний шахслар тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ фаолияти” мавзусида маъруза қилди.

Маъруза давомида тингловчиларга мазкур йўналишдаги долзарб масалалар, амалий тажриба ҳамда амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

57 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech