Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Сентябрь 2026

Ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган манзилли ишлар давом этмоқда

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой, Тахиатош, Хўжайли ва Шўманай туманларида Давлат активлари агентлиги раҳбарияти бошчилигида аҳоли бандлигини та’минлаш, даромадларини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган манзилли ишлар изчил амалга оширилмоқда.

Ҳудудларда эҳтиёжманд оилалар ва ишсиз фуқаролар хатловдан ўтказилиб, уларнинг муаммолари, қизиқишлари ва имкониятлари ўрганилмоқда. Шу асосда индивидуал ривожланиш режалари ишлаб чиқилиб, фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, имтиёзли молиявий кўмаклар ажратиш ҳамда доимий иш ўринлари яратиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг қўшимча даромад манбаларини кенгайтиришга алоҳида э’тибор қаратилиб, томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда даромадли лойиҳаларни ёълга қўйиш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳар бир оиланинг имкониятидан келиб чиқиб, аниқ ва амалий ечимларни ҳаётга татбиқ этишга устувор аҳамият берилмоқда.

Мазкур ишларнинг асосий мақсади — ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли учун барқарор даромад манбаларини кенгайтириш ва оилаларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш орқали камбағалликни қисқартиришдир. Бу борадаги манзилли ишлар давлат активлари агентлиги томонидан тизимли давом эттирилиши режа қилинган.

117 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech