Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижроси (https://lex.uz/docs/-7886963)юзасидан ижтимоий соҳада фаолият юритаётган бошқарув кадрлари учун махсус ўқув ташкил етилмоқда.
Унда "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги" 33 та туман (шаҳар) ҳокимларининг ижтимоий соҳага масъул ўринбосарлари ҳамда Агентлик ходимлари, експертлар иштирок етмоқда.
Мақсад — "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)" мақомидаги 33 та туман (шаҳар) ҳокимликларида натижага асосланган бошқарув моделини ишлаб чиқиш ҳамда унинг жорий етилишини услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, ижтимоий соҳада тегишли вазифаларни бажариш ва мақсадли кўрсаткичларга еришишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
Дастур қуйидаги мавзуларни қамраб олади:
➡️натижага йўналтирилган давлат бошқаруви
➡️ҳудудий ривожланиш ва комплекс режалаштириш, ҳудудий даражада миллий брендларни ривожлантириш
➡️инфратузилма ва енергия тежовчи лойиҳаларни бошқариш, молиявий бошқарув
➡️назорат ва дастурларни амалга ошириш натижалари учун раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги
➡️ижтимоий инфратузилмани master-режаларга интеграция қилиш
➡️ижтимоий КПИ кўрсаткичлари.
Хабар бериб келаётганимиздек, Агентлик томонидан ташкил етилаётган малака ошириш дастурлари янгича ёндашув асосида ташкил етилиб, хусусий секторнинг илғор тажрибаси ва рақамли ечимларни амалиётга татбиқ етишга қаратилган мавзуларни ҳам қамраб олмоқда. Шу муносабат билан, ташкил етилаётган махсус ўқув доирасида иштирокчиларни
▪️Олимпия шаҳарчаси — замонавий sport мажмуаси
▪️ Миллий тиббиёт маркази — халқаро стандартлар талабларига мувофиқ юқори даражада ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган марказ
▪️Янги Ўзбекистон университетида халқаро стандартлар ва илғор таълим дастурлари асосида замонавий бошқарув кадрларини тайёрлаш тизими
▪️ижтимоий соҳада сунъий интеллект технологияларини кенг жорий етиш ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш мақсадида "ИТ-Парк Uzbekistan" фаолияти
▪️Зарқайнар кўчасида маҳаллий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли учун замонавий дам олиш ва гастрономик муҳитни яратиш ҳамда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар
▪️Ислом сивилизацияси марказида Ўзбекистоннинг илмий, маданий меросини ўрганиш, асраш ҳамда жаҳонга намойиш етишга қаратилган илмий-маърифий ишлар билан таништириш режалаштирилган.
Ўқув Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Рххвдха ҳамкорлиги доирасида жорий йилнинг 24-28 март кунлари бўлиб ўтади.

