Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Октябрь 2026

ДАВЛАТ ТИЛИ — МИЛЛИЙ ЎЗЛИК ВА МА’НАВИЙ МЕРОС ТИМСОЛИ

Бугун Давлат активлари агентлигида 21-октабр — Ўзбек тили байрами кунига бағишланган ма’навий-ма’рифий тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Агентлик марказий аппарати ходимлари, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий бўлинмалар вакиллари иштирок этдилар.

 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 20-октабрдаги ПҚ–308-сон қарори ижросини та’минлаш, давлат тилида иш юритиш маданиятини юксалтириш, шунингдек, ходимларнинг ма’навий-ма’рифий дунёқарашини кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

 

Учрашув давомида таниқли ёзувчи Бобур Бобомурод 1989-йилда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинишининг тарихий жиҳатлари, унинг жамият ва касбий фаолиятдаги аҳамияти, миллий маданий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда халқнинг ма’навий меросини ривожлантиришдаги ўрни ҳақида сўз юритди.

Тадбир сўннгида иштирокчиларнинг Ўзбекистон давлат тили ҳақидаги билимларини синаш ва янада мустаҳкамлашга қаратилган онлайн викторина ташкил этилди. Викторина ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

 

Агентлик ходимларининг бундай тадбирларда иштирок этиши давлат тилидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, ўзбек тилида иш юритишга мас’улият билан ёндашишни шакллантириш ҳамда миллий маданий қадриятларга ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

103 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech