Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Октябрь 2026

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ АГЕНТЛИГИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ: 9 ОЙЛИК ФАОЛИЯТ ЯКУНЛАРИ, ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ ВА КЎЧМАС МУЛК БОЗОРИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Оммавий ахборот воситалари учун Контент тайёрлаш марказида Давлат активлари агентлигининг 2026-йилнинг 9 ойи якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда хусусийлаштиришнинг янги босқичи, давлат активларини иқтисодий муомалага киритиш ҳамда риелторлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ўзгаришлар муҳокама қилинди.

 

Матбуот анжуманида 40 нафардан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди. Тадбирда Давлат активлари агентлиги директори Соҳибжон Муродов асосий ма’руза билан иштирок этди.

Агентлик директори ўз нутқида мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, хусусий сектор учун янги имкониятлар яратиш ва инвестицияларни жалб этишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганини та’кидлади.

 

Хусусан, йирик давлат активларини хусусийлаштириш борасида эришилган натижаларга э’тибор қаратилди. Жумладан, Соса-Сола Узбекистан компаниясидаги давлат улуши 252 миллион АҚШ долларига, «Фарғонаазот»даги давлат улуши 140 миллион АҚШ долларига, шунингдек, Самарқанд автомобил заводидаги давлатнинг 75,2 фоиз улуши 80 миллион АҚШ долларига реализация қилинган.

Шунингдек, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган Президентнинг ПФ-177-сон Фармони ижросига алоҳида э’тибор қаратилди.

Фармонга мувофиқ, 2026-йилда 84 та жамият устав капиталидаги давлат улушлари, 1 242 та кўчмас мулк обекти ҳамда 8 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш белгиланган.

Бундан ташқари, давлат иштирокидаги 85 та корхонани тугатиш ёки қайта ташкил этиш, шунингдек, умумий қиймати қарийб 100 триллион сўмлик давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар активлари ҳамда ер участкаларини савдога чиқариш, хусусийлаштиришдан камида 14 триллион сўм тушум олишни та’минлаш вазифаси белгиланган.

Хусусийлаштиришнинг янги босқичи доирасида давлат активларини бозорга тезроқ чиқариш, инвесторлар ва тадбиркорлар учун имкониятларни кенгайтириш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча механизмлар жорий этилмоқда.

 

Матбуот анжуманида ер участкаларини хусусийлаштириш ёъналишида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар ҳам тақдим этилди.

2026-йил бошидан буён тадбиркорларга 2,8 минг гектар ер участкаси 11 796 та лот орқали жами 4,7 триллион сўмга реализация қилинди.

Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахслар фойдаланаётган ер участкаларини хусусийлаштириш доирасида 36,5 мингдан ортиқ ер участкаси, жами 3 509 гектар майдон хусусийлаштирилди.

Агентлик директори электрон савдо платформалари фаолияти, шунингдек, давлат активлари ва ер участкаларини харид қилишда тадбиркорлар ҳамда фуқаролар учун яратилаётган янги имкониятлар ҳақида ҳам ма’лумот берди.

 

Матбуот анжуманининг муҳим мавзуларидан бири риелторлик фаолиятини янги тартибга солиш масаласи бўлди.

Та’кидланганидек, 2026-йил 7-августда «Риелторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун риелторлик хизматлари бозорини ривожлантириш, унинг шаффофлиги ва профессионаллигини оширишга қаратилган.

Қонунга мувофиқ, Давлат активлари агентлиги риелторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланган.

Қонун доирасида риелторлар ва риелторлик ташкилотларининг ягона очиқ реестрини шакллантириш, мутахассисларнинг малакасини сертификатлаш ва касбий тайёргарлигига қўйиладиган талабларни белгилаш, шунингдек, риелторлик хизматларининг миллий стандартларини жорий этиш назарда тутилган.

 

Муҳим янгиликлардан яна бири — мултилистинг тизимини жорий этишдир. Мазкур тизим кўчмас мулк обектлари ҳақидаги ма’лумотларни ягона электрон тизимда жамлаш ва риелторлар ўртасида ахборот алмашинувини та’минлаш имконини беради. Ушбу тизим кўчмас мулк бозорида ахборотнинг очиқлиги ва шаффофлигини та’минлаш, рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда бозор иштирокчилари учун ма’лумотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Қонунда, шунингдек, риелторлик хизматларини кўрсатишда мижозларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, манфаатлар тўқнашувига ёъл қўймаслик ҳамда риелторларга ма’лум бўлган ахборотнинг махфийлигини та’минлаш бўйича аниқ талаблар белгиланган.

Матбуот анжумани якунида Агентлик вакиллари журналистлар ва блогерларнинг хусусийлаштириш, ер участкаларини реализация қилиш, электрон савдолар фаолияти ҳамда кўчмас мулк бозорини янги тартибга солиш масалаларига оид саволларига жавоб бердилар.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги
Матбуот хизмати

68 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech