Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Октябрь 2026

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ АГЕНТЛИГИ ВА СТОНЕХ МОЛИЯВИЙ ҲАМКОРЛИК ИМКОНИЯТЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Америка–Ўзбекистон бизнес-форуми доирасида Давлат активлари агентлиги директори Соҳибжон Муродовнинг “СтонеХ” компаниясининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича бош ижрочи директори Грег Каллиникос билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

 

Учрашув давомида СтонеХ вакиллари халқаро капитал бозорлари, қарзни молиялаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш соҳасида компаниянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини тақдим этдилар.

Томонлар мамлакатимиз банклари ва корхоналари билан ҳамкорлик ёъналишлари, шу жумладан, қарз инструментлари орқали молиялаштириш, шунингдек, энергетика, транспорт ва тоғ-кон саноати соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув Ўзбекистон корхоналарининг молиявий ресурсларга эга бўлиш имкониятларини кенгайтириш учун СтонеХ халқаро тажрибасини қўллаш истиқболларини кўриб чиқиш имконини берди.

134 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech