Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Ноябрь 2026

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ИМКОНИЯТЛАРИНИ БИРИНЧИ ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИДА ТАҚДИМ ЭТДИ

Бугун Тошкент шаҳрида давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда салоҳиятли инвесторларни бир майдонда жамлаган Биринчи халқаро туризм инвестиция форуми (ТИТФ)нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Форумнинг ялпи сессияси доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов ма’руза билан иштирок этди. Ўз нутқида у Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари, хусусийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, туризм инфратузилмасига хусусий инвестицияларни жалб этиш истиқболлари ҳақида сўз юритди.

 

Мамлакатнинг туризм салоҳияти ортиб бораётганини та’кидлар экан, Агентлик директори туризмни ривожлантириш нафақат хизмат кўрсатиш соҳаси, балки қурилиш, транспорт, меҳмонхона бизнеси ва инфратузилма каби қатор турдош тармоқлар учун ҳам муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

 

“Туризмни ривожлантириш – бу нафақат хизматлар экспортини кенгайтириш, балки инфратузилма, қурилиш, транспорт, меҳмонхона бизнеси ва бошқа кўплаб тармоқларга янги инвестицияларни жалб этишнинг ҳам муҳим омилидир”, – дея та’кидлади Соҳибжон Муродов.

 

Чиқишда хусусий сектор имкониятларини кенгайтиришда хусусийлаштиришнинг ўрнига алоҳида э’тибор қаратилди. Агентлик директори та’кидлаганидек, давлат сиёсати иқтисодиётда давлат иштирокини изчил қисқартириш, хусусий мулкчиликни ривожлантириш ҳамда инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

 

Шу нуқтайи назардан, Давлат активлари агентлиги хусусийлаштиришга нафақат давлат активларини сотиш механизми, балки стратегик инвесторларни жалб этиш, корхоналарни модернизация қилиш, замонавий бошқарув технологияларини жорий этиш ҳамда бизнеснинг рақобатбардошлигини ошириш воситаси сифатида қарайди.

 

Нутқнинг алоҳида қисми туризм соҳасидаги инвестициявий таклифларга бағишланди. Бугунги кунда инвесторларга мамлакатнинг жозибадор туристик ҳудудларида жойлашган турли обектлар таклиф этилмоқда. Улар қаторидан меҳмонхоналар, замонавий бизнес марказлари, савдо-кўнгилочар мажмуалар ҳамда дор ёъллари каби туристик инфратузилма обектлари ўрин олган.

 

Кўплаб инвестициявий таклифларнинг муҳим афзаллиги, уларда шаклланган инфратузилма ва бизнес юритиш учун тайёр шарт-шароитларнинг мавжудлигидир. Бу инвесторларга лойиҳаларни нолдан бошлаш заруратисиз, фаолият юритаётган бизнес активларини сотиб олиш, уларни ривожлантириш, модернизация қилиш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш имконини беради.

 

“Бизнинг вазифамиз нафақат инвесторларга жозибадор активларни таклиф этиш, балки уларни келгусида ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишдан ҳам иборат. Биз харид қилинган обектлардан самарали фойдаланилиши, уларнинг модернизация қилиниши ва иқтисодий ўсиш нуқталарига айланишидан манфаатдормиз”, – дея та’кидлади Давлат активларини бошқариш агентлиги директори.

 

Ма’руза давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги ПФ–177-сон Фармонига мувофиқ жорий этилаётган хусусийлаштиришнинг янги механизмлари ҳам тақдим этилди. Улар инвесторлар учун мослашувчан тўлов шартлари, тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳамда қўшимча имтиёзларни назарда тутади. Мазкур чора-тадбирлар дастлабки молиявий юкламани камайтириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

 

Агентликнинг форумдаги иштироки халқаро инвестиция ҳамжамиятига Ўзбекистоннинг аниқ инвестициявий таклифларини тақдим этиш ҳамда давлат активларининг туризм соҳасини ривожлантиришдаги салоҳиятини намойиш этиш имконини берди.

 

Давлат активлари агентлиги маҳаллий ва хорижий инвесторларни таклиф этилаётган активлар билан танишишга ҳамда барча иштирокчилар учун очиқлик, шаффофлик ва тенг шартлар каби тамойиллар асосида хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этишга чорлайди.

 

 

Давлат активлари агентлиги

матбуот хизмати

122 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech