Бухоро шаҳрида Давлат активлари агентлигининг Роадшоw тақдимоти бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар ва инвесторларга хусусийлаштириш учун таклиф этилаётган давлат активлари, ер участкалари ҳамда давлат мулкини харид қилишнинг янги механизмлари ҳақида ма’лумот берилди.
Бухоро вилоятида Давлат активлари агентлиги томонидан ан’анавий тарзда кетма-кет олтинчи йил ўтказилаётган Роадшоw тадбири бўлиб ўтди. Тадбир тадбиркорлар ва инвесторларнинг давлат активларини харид қилиш, бўш турган обектларни иқтисодий айланмага жалб этиш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари тўғрисидаги хабардорлигини оширишга қаратилган.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Шаропов, Агентликнинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Фирдавс Норов, «Электрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш» АЖнинг Бухоро вилоятидаги ҳудудий вакили Сулаймон Юнусов, Бўш турган обектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Файзулло Эргашев, вилоятдаги ташкилотлар раҳбарлари, 300 нафардан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.
Роадшоw давомида давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган обектлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда давлат буджетига тушумларни ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдим этилди.
Ер участкалари ва давлат активлари: натижалар ва истиқболлар
Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Фирдавс Норов та’кидлаганидек, 2026-йилда фуқаролар ва тадбиркорларга доимий фойдаланиш, ижара ҳамда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, умумий майдони 30,7 гектарни ташкил этувчи 313 та ер участкаси 5,4 млрд сўмга хусусийлаштирилди.
Натижада фуқаролар ва тадбиркорлар ушбу ер участкаларини гаровга қўйиш ёки бўлиб-бўлиб сотиш имкониятига эга бўлдилар.
2026-йил давомида умумий қиймати 1 347,6 млрд сўмлик 69 та давлат активи савдога чиқарилди. Шундан 28 та актив 101,6 млрд сўмга сотилди. Айни пайтда ауксион савдоларида умумий қиймати 1 455,6 млрд сўмлик 80 та давлат активи турибди.
Шунингдек, йил давомида электрон онлайн-ауксионлар орқали умумий майдони 159,3 гектар бўлган 824 та ер участкаси 381,8 млрд сўмга сотилди. Ҳозирги вақтда умумий майдони 854,2 гектарни ташкил этувчи ер участкалари бўйича электрон онлайн-савдолар давом этмоқда.
Мазкур кўрсаткичлар Бухоро вилоятида давлат мулки ва ер участкаларини хусусийлаштириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
Хусусийлаштиришнинг янги механизмлари — бизнес учун қўшимча имкониятлар
Тадбирда Президентнинг ПФ-177-сон Фармони билан тасдиқланган 2026-йилга мўлжалланган Хусусийлаштириш дастури доирасида жорий этилган янги имкониятларга алоҳида э’тибор қаратилди.
Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини харид қилишда обект қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич тўловни амалга ошириш, қолган суммани эса қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат кўчмас мулк обектлари учун қўшимча имтиёзлар ҳам назарда тутилган. Жумладан, шартнома қиймати 2027-йил 1-январга қадар олти ой давомида тўлиқ тўланган тақдирда, харидорга шартнома қийматидан 25 фоиз миқдорида чегирма берилиши белгиланган.
Мазкур механизмлар тадбиркорлар ва инвесторларнинг давлат мулкини харид қилиш имкониятларини кенгайтириш, молиявий ресурсларни самарали режалаштириш ва янги бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади.
Бухорода ўтказилган Роадшоw тадбири тадбиркорлар ва инвесторларни савдога чиқарилган давлат активлари, ер участкалари ҳамда хусусийлаштиришнинг амалдаги механизмлари билан таништириш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.
Бундай тадбирлар хусусийлаштириш жараёнларининг очиқлигини та’минлаш, потенсиал инвесторлар доирасини кенгайтириш ва давлат активларидан самарали фойдаланиш учун шароит яратишга хизмат қилади.
Давлат активлари агентлиги ҳудудларда хусусийлаштириш имкониятлари ҳақида тадбиркорлар ва инвесторларни хабардор қилиш, уларнинг жараёнларда фаол иштирокини рағбатлантириш ҳамда давлат мулкини иқтисодий айланмага жалб этиш бўйича ишларни давом эттиради.
Давлат активлари
агентлиги матбуот хизмати

