Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Июль 2024

Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларининг ҳуқуқларини янада кенгайтириш чоралари кўрилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра https://lex.uz/pdfs/7027946

2024-йил 1-августдан бошлаб кичик саноат зоналари иштирокчилари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субектларининг инвестисия ва ижтимоий мажбуриятлари бажарилганлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирексиялар томонидан мажбуриятларни бажариш муддати тугагандан сўнг уч ой ичида қабул қилинади (амалга ошириш муддати 2024-йил 1-августга қадар тугаган лойиҳалар бундан мустасно).

2024-йил 1-сентябрга қадар кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф етиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.

2024-йил 1-октябрга қадар кичик саноат зоналари иштирокчилари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субектларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги хатлов ўтказилиб, уларнинг ҳисобини юритиш бўйича алоҳида електрон дастур ишга туширилади ва ҳар чоракда маълумотлар янгилаб борилади.

Давлат активларини бошқариш агентлигига кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида жойлашган давлат мулки обектларини хусусийлаштириш ваколати берилди.

 

Маълумот учун, бугунги кунда республика бўйлаб 529 та кичик саноат зоналари ҳамда 202 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил етилган.

8 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech