476 та лот онлайн ауксион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 112,8 млрд сўм бўлган 443 та лот 174,5 млрд сўмга реализация қилинди.
давлат активлари:
- сони 1 та
- бошланғич нархи 174 млн сўм
- сотилган нархи 226 млн сўм
Хоразм вилояти Хазорасп туманида жойлашган бошланғич нархи 174,2 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги ётоқхона биноси 226,4 млн сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10339667)
давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 3 та
- бошланғич нархи 2,8 млрд сўм
- сотилган нархи 2,9 млрд сўм
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,9 млрд сўм бўлган "Микрокредитбанк"АТБ балансидаги ошхона биноси 2,1 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10031813)
давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 94 та
- бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
- сотилган нархи 3,2 млрд сўм
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 16,3 млн сўм бўлган Ўзбекистон-Финландия педагогика институти балансидаги талабалар турар жойи биносидаги ошхона 105,8 млн сўмга ижарага берилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10280437)
ер участкалари:
- сони 181 та
- бошланғич нархи 74,7 млрд сўм
- сотилган нархи 131,4 млрд сўм
- ер майдони 51,6 га
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 23,5 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 1 гектар ер участкаси 55,3 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10173091)
кўчма савдо жойлари:
- сони 31 та
- бошланғич нархи 10 млн сўм
- сотилган нархи 182 млн сўм
суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш йўналишида:
- сони 104 та
- бошланғич нархи 32,6 млрд сўм
- сотилган нархи 34,5 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1 562 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,8 трлн сўм бўлган 146 317 та лот савдога қўйилган.