Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Июль 2024

23-июл санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

666 та лот онлайн ауксион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 31,9 млрд сўм бўлган 558 та лот 96,6 млрд сўмга реализация қилинди.

давлат активлари:

- сони 5 та
- бошланғич нархи 5,2 млрд сўм
- сотилган нархи 13 млрд сўм

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 2,3 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ гараж биноси 5 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=9965160)

давлат мулкини ижарага бериш:

- сони 72 та
- бошланғич нархи 2,4 млрд сўм
- сотилган нархи 4,4 млрд сўм

Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашкан бошланғич йиллик ижара ставкаси 56,6 млн сўм бўлган умумтаълим мактаби балансидаги sport майдони 141,5 млн сўмга ижарага берилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10186425)

ер участкалари:

- сони 98 та
- бошланғич нархи 20,7 млрд сўм
- сотилган нархи 71,9 млрд сўм
- ер майдони 6,0 га

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 18,3 млрд сўм бўлган савдо ва кўнгилочар мажмуалари ҳамда ўрта қаватли турар жой бинолари учун 75 сотих ер участкаси 64,2 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10174282)
Навоий вилояти Томди туманидан бошланғич нархи 18,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 22,3 сотих ер участкаси 335,7 млн сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10367499)
Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 121,8 млн сўм бўлган кўп хонадонли турар жой биноси қуриш учун 8 сотих ер участкаси 1,7 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10336222)

қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

- сони 341 та
- бошланғич нархи 2,4 млрд сўм
- сотилган нархи 2,8 млрд сўм
- ер майдони 3 836,1 га

Ўтказилган савдоларда 977 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 13,3 трлн сўм бўлган 146 013 та лот савдога қўйилган.

7 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech