4 ва 5-тоифаларга киритилган туманларда жойлашган давлат активлари ҳамда мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган ер участкалари бўйича:
дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизларни ҳисоблаш тартиби бекор қилинади;
тўловларни, миқдоридан қатъи назар, 5 йил ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш учун амалга ошириладиган дастлабки тўлов миқдори 35 фоиздан 15 фоизга пасайтирилади;