Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Давлат активлари агентлигининг кетма-кет олтинчи йил ўтказилаётган ан’анавий Роадшоw тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбиркорлар, инвесторлар ва кенг жамоатчиликка ҳудудда хусусийлаштирилаётган давлат активлари, ер участкалари ва яратилаётган янги имкониятлар тўғрисида батафсил ма’лумотлар тақдим этилди.
Роадшоw тақдимотида Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Отабек Турсунов ҳамда 320 нафарга яқин тадбиркор, инвесторлар ва ёшлар иштирок этдилар.
Тақдимотда Давлат активлари агентлиги томонидан давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган обектлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ма’лумот берилди.
Давлат активлари агентлиги давлат мулкини хусусийлаштириш департаменти бошлиғи Сардор Жумаев сўзга чиқиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини та’минлаш юзасидан кескин ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини та’кидлади. Хусусан, жорий йилнинг 28-августида Президентнинг ПФ-177 сонли Фармони қабул қилинди ва Фармон билан 2026-йил учун хусусийлаштириш дастури тасдиқланганлиги ҳамда хусусийлаштириш ва давлат мулкини ижарага олишда янги имтиёзлар жорий этилганлиги ҳақида батафсил ма’лумот бериб ўтди.
Давлат активлари агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Машраб Ғаниев ўз нутқида шундай та’кидлади: "2026-йилларда фуқаролар ва тадбиркорларга доимий фойдаланишда, ижарада ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида бўлган умумий майдони 434 гектарлик 977 та ер участкаси 809,7 млрд сўмга хусусийлаштирилди. Натижада фуқаролар ва тадбиркорлар ушбу ер участкаларини гаровга қўйиш ёки бўлиб сотиш имкониятига эга бўлдилар".
2026-йил давомида савдоларга 517,7 млрд сўмлик 103 та давлат активи чиқарилган, 54 та актив 253,7 млрд сўмга реализация қилинди. Ҳозирги вақтда ауксион савдоларида жами 563,3 млрд сўмлик 66 та давлат активи турибди.
Бугунги кунда умумий майдони 511,6 гектарлик ер участкаларининг электрон онлайн-сотувлари давом этмоқда.
Давлат активлари агентлиги
матбуот хизмати

