Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Март 2022

Тошкент шаҳридаги давлат активи 49 млрд сўм қимматроққа сотилди

Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги Маъмурий бино учун e-auksion.uz платформасида қизғин онлайн-аукцион ўтказилди.

Бошланғич нархи 75,6 млрд сўм бўлган давлат мулки объекти шаффоф аукцион натижасида 124,7 млрд сўмга ёки 49,1 млрд сўм қимматроққа сотилди. Онлайн савдо қарийб 1 соат 20 дақиқа давом этди.

Онлайн аукционда 5 нафар иштирокчи иштирок этиб, иштирокчилар томонидан 13 қадам юқори нарх тасдиқланган.

Маълумот учун, ушбу давлат активи 1,3 гектар ер майдонига эга.

15 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech