Пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган йирик кўчмас мулк обектини сотиш бўйича ауксион бўлиб ўтди. 23-ноябр куни “Э-ауксион” электрон платформасида ўтказилган очиқ савдолар якунларига кўра, обект 244,3 млрд сўмга сотилди.
Ауксион савдоларига 2,58 гектар ер майдонида жойлашган нотурар обект чиқарилди. Ҳудуддаги бино ва иншоотларнинг умумий майдони 4 729 квадрат метрни ташкил этади.
Обектнинг бошланғич қиймати 241,9 млрд сўмга баҳоланган. Ауксион натижаларига кўра, у 244,3 млрд сўмга сотилди.
Мазкур обект Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-мартдаги ПҚ-102-сон қарорида белгиланган давлат мулкини очиқ электрон савдолар орқали сотиш механизмлари доирасида реализация қилинди.
“Э-ауксион” электрон платформасида ауксион савдоларини ўтказиш хусусийлаштириш жараёнининг очиқлиги ва рақобатбардошлигини та’минлашга, шунингдек, инвесторлар учун давлат активларини шаффоф шартлар асосида сотиб олиш имкониятини яратишга хизмат қилади.
Давлат активлари агентлиги
матбуот хизмати

