Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Ноябрь 2026

Тошкент шаҳри, Сирғали туманида жойлашган ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун замонавий ёнилғи қўйиш мажмуасининг очиқ савдо жараёнлари юзасидан маълумот

Аввал хабар қилинганидек, Тошкент шаҳри, Сирғали туманида жойлашган ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун замонавий ёнилғи қўйиш мажмуаси (кейинги ўринларда – Мажмуа) очиқ савдо жараёнларининг дастлабки – Мажмуани сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Эхпрессион оф Интерест, ЭоИ) босқичи бошланган.

 

Мазкур жараённи ташкил этиш учун “Эрнст анд Ёунг” халқаро компанияси (кейинги ўринларда – Консултант) хусусийлаштириш бўйича консултант сифатида жалб этилган.

 

Дастлабки босқич доирасида, Консултант томонидан кенг қамровли маркетинг ва тарғибот ишлари амалга оширилди, жумладан, инвестиция тизерлари салоҳиятли инвесторларга юборилди. Белгиланган муддат – 2026-йил 23-октабрга қадар, 5 нафар инвесторлар томонидан қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалар (ЭоИ) Консултантга тақдим этилди.

 

Консултант томонидан келиб тушган аризалар қуйидаги аввалдан белгиланган мезонлар асосида ўрганиб чиқилади:

  • талабгорларнинг молиявий имкониятларининг етарлилиги;
  • жиноий даромадлар ва терроризмни молиялаштиришга қарши қонунчиликка риоя этилиши;
  • талабгорларнинг Европа Иттифоқи, АҚШ ва халқаро молия институтлари санксия рўйхатларига киритилмаганлиги.

 

Таҳлил натижаларига кўра, Консултант томонидан ушбу мезонларга тўлиқ мувофиқ деб топилган талабгорлар хусусийлаштириш жараёнининг кейинги – Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (Биндинг Оффер, БО) қабул қилиш босқичида иштирок этиш учун таклиф қилинади.

 

Давлат активлари агентлиги Консултант билан ҳамкорликда савдонинг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликка ахборот бериб борилишини таъминлайди ҳамда хусусийлаштириш жараёнларига қизиқиш билдирган ва аризалар топширган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради.

 

Дисклеймер:

Давлат активлари агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенсиал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давлат активлари агентлигининг Обектни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давлат активлари агентлиги ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(и) савдо жараёнининг босқичлари муддати ва тартибини ўзгартириш;

(ии) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давлат активлари агентлиги томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенсиал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенсиал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(иии) аниқ сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(ив) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенсиал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни олиб бориш/тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

83 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech