Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активлари агентлиги Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, Қум-ариқ кўчаси, 33а-уй манзилида жойлашган ҳаво кемаларига ёнилғи қўйиш мажмуаси (кейинги ўринларда – Обект) бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилади.
Хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида, “Эрнст анд Ёунг” халқаро компанияси (кейинги ўринларда – Консултант) хусусийлаштириш бўйича консултант сифатида жалб этилган.
Обект тўғрисида маълумот:
Обект Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, Қум-ариқ кўчаси, 33а-уй манзилида жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 11,00 гектар, бино-иншоот майдони 6 076,0 кв.м., коммуникация тармоқлари (газ, сув ва электр тармоғи) мавжуд.
Савдо жараёни ҳақида:
Хусусийлаштириш жараёни маҳаллий ва халқаро иштирокчилар учун очиқ бўлиб, икки босқичда амалга оширилади:
1. Сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (ЭоИ);
2. Мажбуриятга эга бўлган таклифлар тақдим этиш (БО).
ЭоИ босқичи талаблари:
Талабгорлар қуйидаги маълумотлар билан ЭоИ аризаларини тақдим этишлари керак:
- Талабгор ҳақида қисқача маълумот (рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот, фаолият тури).
- Устав капиталида 5% ва ундан ортиқ улушга эга аксиядорлар/иштирокчилар ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумот.
- Охирги 3 йил учун молиявий ҳисоботлари.
ЭоИ аризалари талабгор хоҳишига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрланиб, 2026-йил 23-октабр соат 23:59 (Тошкент вақти)га қадар электрон манзилига юборилиши керак.
Саралаш мезонлари:
- Обектни сотиб олиш учун молиявий ресурсларининг етарлилиги;
- хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг ёқлиги;
- Ўзбекистон Республикасининг 660-ИИ-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
- Талабгор (консорсиум ҳолатида, консорсиум аъзоларидан ҳеч бири) ҳеч бири давлат компанияси эмаслиги;
- Талабгор (консорсиум ҳолатида, консорсиум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санксиялари рўйхатига киритилмаган бўлиши. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санксияланган шахс(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санксия органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов обекти(лари) бўлмаслиги, талабгорлар (консорсиум ҳолатида, консорсиум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санксиялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари ва Талабгор (консорсиум ҳолатида, консорсиум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санксиядаги шахслар ёки санксиядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги.
Сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи якунлангач, навбатдаги босқичга ўтганлар рўйхати шакллантирилади ва Давлат активлари агентлиги томонидан мазкур босқич натижаси бўйича тегишли эълон берилади.
Консултант томонидан қизиқиш билдирган барча талабгорларга Жараён хати (Просесс Леттер)орқали жараён натижалари ва кейинги босқич тўғрисида индивидуал равишда хабардор қилинади.
Мажбуриятга эга бўлган таклифлар тақдим этиш босқичи бўйича маълумот:
Мажбуриятга эга бўлган таклифлар тақдим этиш (БО) босқичига ўтган иштирокчилар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (НДА) имзоланади ҳамда виртуал маълумотлар хонасига (ВДР) кириш, шунингдек, Консултант томонидан тайёрланган молиявий, солиқ ва юридик таҳлилий ҳисоботларни ўрганиш, Обектга ташриф буюриш имконияти яратилади.
Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (БО)ни тақдим этишдан аввал жамиятнинг фаолият соҳасини инобатга олган ҳолда хусусийлаштирилиш ва келгуси фаолиятига қўйиладиган талабларга оид Савдонинг асосий шартлари бўйича Битим (Терм Шеет) имзоланиши талаб этилади ҳамда иштирокчилар томонидан “Э-ауксион” электрон савдо платформасида очиладиган шахсий кабинетлари орқали Мажбуриятга эга бўлган таклифларининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов (закалат) сифатида ўтказиш талаб этилади.
Ушбу эълон чоп этилгандан сўнг Консултант Обектни тарғиб қилиш, инвестиция тизерларини тарқатиш ва инвесторлар билан фаол мулоқотга киришиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.
Давлат активлари агентлиги Консултант билан ҳамкорликда савдонинг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликка ахборот бериб, иштирокчиларни хабардор қилиб борилишини таъминлайди.
Алоқа учун:
- Данияр Адигамов, “Эрнст анд Ёунг” – данияр.адигамов@партҳенон.эй.сом, тел.: +998 50 990-00-98
- Муллажонов Аброр, Давлат активлари агентлиги – а.муллажонов@давактив.уз, тел.: +998(71) 259-22-16
Дисклеймер:
Давлат активлари агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенсиал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давлат активлари агентлигининг Обектни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давлат активлари агентлиги ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:
(и) савдо жараёнининг босқичлари муддати ва тартибини ўзгартириш;
(ии) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давлат активлари агентлиги томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенсиал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенсиал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;
(иии) аниқ сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;
(ив) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенсиал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни олиб бориш/тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

