Термиз шаҳрида Давлат активлари агентлигининг Роадшоw тақдимоти бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар ва инвесторларга хусусийлаштириш учун таклиф этилаётган давлат активлари, ер участкалари ҳамда давлат мулкини харид қилишнинг янги механизмлари ҳақида ма’лумот берилди.
Сурхондарё вилоятида Давлат активлари агентлиги томонидан ан’анавий тарзда кетма-кет олтинчи йил ўтказилаётган Роадшоw тадбири бўлиб ўтди. Тадбир тадбиркорлар ва инвесторларнинг давлат активларини харид қилиш, фойдаланилмаётган обектларни иқтисодий айланмага жалб этиш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари тўғрисидаги хабардорлигини оширишга қаратилган.
Тадбирда ҳудуддаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, давлат ҳокимияти органлари вакиллари, тадбиркорлар, инвесторлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар сони 200 нафардан ошди.
Роадшоw давомида давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган обектлардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда давлат буджетига тушумларни ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди.
Ер участкалари ва давлат активлари: натижалар ва истиқболлар
Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Самандар Худойбердиев та’кидлаганидек, 2026-йилда электрон онлайн-ауксион платформаси орқали умумий майдони 153 гектар бўлган 897 та ер участкаси 132,8 млрд сўмга сотилди.
Айни пайтда умумий майдони 526,5 гектар бўлган ер участкалари бўйича ауксион савдолари давом этмоқда.
Бундан ташқари, 2026-йил давомида умумий қиймати 281,1 млрд сўмлик 87 та давлат активи савдога чиқарилди. Шундан 41 та актив 92,5 млрд сўмга сотилди. Ҳозирги вақтда ауксион савдоларида умумий қиймати 333,8 млрд сўмлик 90 та давлат активи мавжуд.
Шунингдек, вилоятда фаолият юритаётган тижорат банкларига тегишли 231 та ликвидли мулк ҳам ауксион савдоларига чиқарилган.
Ушбу кўрсаткичлар бизнесни ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида мол-мулк ҳамда ер участкаларини харид қилишдан манфаатдор тадбиркорлар ва инвесторлар учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
Хусусийлаштиришнинг янги механизмлари — бизнес учун қўшимча имкониятлар
Тадбирда 2026-йилга мўлжалланган дастур доирасида назарда тутилган хусусийлаштиришнинг янги шартларига алоҳида э’тибор қаратилди.
Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини харид қилишда обект қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич тўловни амалга ошириш мумкин. Қолган сумма эса қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
Бундай шартлар тадбиркорлар ва инвесторларнинг мол-мулк харид қилиш имкониятларини кенгайтириб, бизнесни янада ривожлантириш учун молиявий ресурсларни самарали режалаштиришга ёрдам беради.
Шунингдек, иштирокчиларга Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат кўчмас мулк обектларини харид қилиш учун қўшимча шартлар ҳақида ма’лумот берилди. Жумладан, 2027-йил 1-январга қадар олти ой давомида шартнома қиймати тўлиқ тўланган тақдирда, унинг қийматидан 25 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилиши белгиланган.
Роадшоw тадбиркорлик ҳамжамиятини савдога чиқарилган обектлар, амалдаги хусусийлаштириш механизмлари ва давлат мулкини харид қилиш имкониятлари билан таништириш учун муҳим майдон бўлди.
Бундай тадбирларни ўтказиш хусусийлаштириш жараёнларининг очиқлигини та’минлаш, потенсиал инвесторлар доирасини кенгайтириш ҳамда давлат активларидан самарали фойдаланиш учун шароит яратишга хизмат қилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги мамлакат ҳудудларида хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида тадбиркорлар ҳамда инвесторларни хабардор қилиш ишларини давом эттиради.
Давлат активлари
агентлиги матбуот хизмати

