Бугун, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ан’анавий равишда кетма-кет олтинчи йил ўтказилаётган Роадшоw тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбиркорлар, инвесторлар ва кенг жамоатчиликка ҳудудда хусусийлаштирилаётган давлат активлари, ер участкалари ва яратилаётган янги имкониятлар тўғрисида батафсил ма’лумотлар тақдим этилди.
Роадшоw тақдимотида Давлат активлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нодирбек Хусанов, Давлат активлари агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акрам Эгамов, «Эктрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш» АЖ Самарқанд вилоят ҳудудий вакили Ҳабиб Маматов, Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш маркази Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Янгибоев, Самарқанд вилоятининг ташкилотлари раҳбарлари, 280 нафардан ортиқ тадбиркорлар ва инвесторлар ҳамда ҳудуддаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.
Тақдимотда Давлат активлари агентлиги томонидан давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган об’ектлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда буджетга тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ма’лумот берилди.
Давлат активлари агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акрам Эгамов ўз нутқида шундай та’кидлади: «2026 йилларда фуқаролар ва тадбиркорларга доимий фойдаланишда, ижарада ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида бўлган умумий майдони 22.4 гектарлик 193 та ер участкаси 4.3 млрд сўмга хусусийлаштирилди.
Натижада фуқаролар ва тадбиркорлар ушбу ер участкаларини гаровга қўйиш ёки бўлиб-бўлиб сотиш имкониятига эга бўлдилар».
2026-йил давомида савдоларга 736 млрд сўмлик 99 та давлат активи чиқарилган, 73 та актив 374.9 млрд сўмга реализация қилинди. Ҳозирги вақтда ауксион савдоларида жами 495.5 млрд сўмлик 62 та давлат активи турибди.
Бундан ташқари, 2026 йилда электрон онлайн-ауксионлар орқали умумий майдони 391,2 гектарлик 807 та ер участкаси сотилди. Бугунги кунда, умумий майдони 635,0 гектарлик ер участкаларининг электрон онлайн-сотувлари давом этмоқда.
Тадбирда Президентнинг 177-сонли Фармони билан тасдиқланган 2026 йилга мўлжалланган Хусусийлаштириш дастури доирасидаги янги имкониятлар ҳақида ҳам ма’лумот берилди. Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари харид қилинганда 15 фоиз миқдорида бўнак (аванс) тўланиши назарда тутилган бўлиб, қолган сумма қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
Давлат активлари агентлиги
матбуот хизмати

