Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Сентябрь 2024

20-сентабр санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

418 та лот онлайн ауксион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 23,2 млрд сўм бўлган 190 та лот 39,6 млрд сўмга реализация қилинди.

давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

- сони 3 та
- бошланғич нархи 7,1 млрд сўм
- сотилган нархи 8,2 млрд сўм

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 4,9 млрд сўм бўлган АТ "Халқ банки" балансидаги нотурар бино-иншоат 5,8 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=11176701)

давлат мулкини ижарага бериш:

- сони 8 та
- бошланғич нархи 40,5 млн сўм
- сотилган нархи 247,9 млн сўм

Тошкент шаҳар Янги ҳаёт туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 20,4 млн сўм бўлган туман умумтаълим мактаби балансидаги бино қисми 169,4 млн сўмга ижарага берилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=11109135)

ер участкалари:

- сони 18 та
- бошланғич нархи 6 млрд сўм
- сотилган нархи 18,3 млрд сўм
- ер майдони 6,1 га

Бухоро вилояти Бухоро шаҳридан бошланғич нархи 4,8 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 1,6 гектар ер участкаси 16,7 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=11097834)

 кўчма савдо жойлари:

- сони 87 та
- бошланғич нархи 8 млн сўм
- сотилган нархи 8 млн сўм

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидан бошланғич нархи 0,3 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 0,4 млн сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=11090983)

суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш йўналишида:

- сони 31 та
- бошланғич нархи 5,7 млрд сўм
- сотилган нархи 7,8 млрд сўм

Хоразм вилояти Урганч шаҳридан бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси биноси ва ер майдонлари 2,5 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=10900698)

Ўтказилган савдоларда 743 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 15,7 трлн сўм бўлган 145 692 та лот савдога қўйилган.

9 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech