Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 15-сентабр (сешанба) куни соат 11:00 да Нукус шаҳри, Ш. Абдиров кўчаси, 1-уйда жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги давлат университетининг Маданият саройи биносида Қорақалпоғистон Республикасидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки обектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун "Роадшоw" тақдимоти ўтказилади.
Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!

