Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Декабрь 2022

«Подъёмник» акциядорлик жамиятининг давлат улуши сотилади!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168 сонли Қарори (https://lex.uz/docs/5918980), шунингдек Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2022 йил 24 ноябрдаги 125к-ПО сонли Буйруғига асосан «Подъёмник» АЖнинг устав капиталидаги 9,78% давлат улуши биржа савдоларига чиқарилади.


Акциялар сони – 27 435 дона оддий акциялар
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 66 791,59 сўм
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 1 832 427 271,65 сўм
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ
Лотлар сони – 1 лотда 27 435 дона акциялар

 

 Давлат акция пакети «Тошкент» Республика фонд биржасининг Давлат акциялари бўйича мурожаатларни қабул қилиш махсус платформаси орқали 2022 йил 29 декабрдан бошлаб савдога қўйилади ва аукционда ғолиб бўлган потенциал сотиб олувчи билан Фонд биржасининг Nego Board музокарали аукцион бўлимида (https://uzse.uz/rules) битим амалга оширилади.

Инвесторлар - «Подъёмник» АЖ давлат улушини сотиб олишга шошилинг!

 

Сотувчи маълумотлари:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
 Адрес: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, И.Каримов шоҳ кўчаси, 55 уй
 E-mail: toshkent@davkativ.uz
 (+998 71) 259-74-41
 Веб-сайт: www.davaktiv.uz

Инвестиция воситачисининг (брокер) маълумотлари:
«PREMIUM FINANCE» масъулияти чекланган жамияти
 Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59А уй
 info@pfgroup.uz
 (+998 98) 125-54-44, (+998 98) 360-85-58
 t.me/premiumfinance

6 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech