Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Германия Федератив Республикасига амалий ташрифи доирасида Германия Федерал молия вазирлиги ҳамда “Индесон Сонсултинг” консалтинг компанияси вакиллари билан семинар ва ишчи учрашув бўлиб ўтди. Тадбир Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) майдонида ўтказилди ва давлат активларини бошқаришнинг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ҳамда давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ёндашувларини такомиллаштиришга бағишланди.
Асосий тақдимот “Индесон Сонсултинг” бошқарув директори Маттиас Нем томонидан ўтказилди. У Ўзбекистон делегациясини таркибий ислоҳотларни амалга ошириш, давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш ва давлат мулки портфелини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича Германия тажрибаси билан таништирди.
Муҳокамаларнинг марказий мавзуси Ўзбекистон давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштиришнинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган стратегияси лойиҳаси бўлди. Томонлар уни амалга оширишнинг амалий механизмларини, жумладан, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат активлари портфелини мақбуллаштириш ва хусусий капитални жалб қилиш имкониятларини кенгайтиришни кўриб чиқдилар.
Аниқ эгалик қилиш мезонлари, активларни сақлаб қолишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолашга ва уларни кейинчалик ривожлантириш ёки хусусий секторга топширишнинг мақбул механизмларини аниқлашга асосланган давлат активларини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантиришга алоҳида э’тибор қаратилди.
Муҳокамаларнинг муҳим қисми давлат корхоналарини бошқаришга тизимли ёндашувни жорий этиш бўлди. Бунда фаолиятнинг мақсадли кўрсаткичларини белгилаш, бошқарув натижалари устидан назоратни кучайтириш ва мулкдор сифатида давлат манфаатларини ифодаловчи органларнинг мас’улиятини ошириш назарда тутилган.
Ўзбекистон делегацияси мулкдор ва корхоналарни бошқариш органлари функсияларини чеклаш, кузатув кенгашлари фаолияти, шунингдек, корпоратив бошқарув соҳасида Г20/ОЕСД ва ОЕСД халқаро стандартларини қўллаш бўйича Германия ёндашувлари билан танишди.
Ушбу тажрибаларни ўрганиш Ўзбекистон давлат корхоналарини кейинчалик трансформация қилиш, уларнинг операцион ва молиявий самарадорлигини ошириш ҳамда давлат активларини бошқаришнинг замонавий моделини шакллантириш учун алоҳида аҳамиятга эга.
Шунингдек, томонлар федерал ва ҳудудий активларни чеклаш механизмларини, давлат мулкини бошқаришнинг институционал моделларини ва тегишли Германия тажрибасини Ўзбекистон шароитига мослаштириш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Ўтказилган учрашув Германия Федерал молия вазирлиги топшириғига биноан амалга оширилаётган, давлат иштирокидаги улушларни бошқариш соҳасида консултация бериш бўйича ГИЗ лойиҳаси доирасида Ўзбекистоннинг германиялик ҳамкорлар билан шериклигининг давоми ҳисобланади.
Лойиҳа корпоратив бошқарув, компанияларни қайта ташкил этиш, хусусийлаштириш, баҳолаш ва кўчмас мулкни бошқариш соҳасида халқаро тажрибани узатишни назарда тутади ҳамда ўзбекистонлик мутахассисларнинг касбий ваколатларини янада ривожлантириш учун асос яратади.

