Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Октябрь 2026

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА РОАДШОW БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, Навоий вилояти Навоий шаҳрида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ан’анавий равишда кетма-кет олтинчи йил ўтказилаётган "Роадшоw" тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тадбиркорлар, инвесторлар ва кенг жамоатчиликка ҳудудда хусусийлаштирилаётган давлат активлари, ер участкалари ва яратилаётган янги имкониятлар тўғрисида батафсил ма’лумотлар тақдим этилди.

"Роадшоw" тақдимотида Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шоназар Равшанов, «Эктрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш» АЖ Навоий вилоят ҳудудий вакили Акмал Агзамов, Бўш турган об’ектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акмал Шарипов, Навоий вилоят ҳокимлиги Шухрат Аминжонов Навоий вилоятининг ташкилотлари раҳбарлари, 200 нафардан ортиқ тадбиркорлар ва инвесторлар ҳамда ҳудуддаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.

Тақдимотда Давлат активлари агентлиги томонидан давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган об’ектлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда буджетга тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ма’лумот берилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шоназар Равшанов ўз нутқида шундай та’кидлади:

«2026 йилларда фуқаролар ва тадбиркорларга доимий фойдаланишда, ижарада ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида бўлган умумий майдони 15.6 гектарлик 169 та ер участкаси 1.8 млрд сўмга хусусийлаштирилди. Натижада фуқаролар ва тадбиркорлар ушбу ер участкаларини гаровга қўйиш ёки бўлиб-бўлиб сотиш имкониятига эга бўлдилар».

Шуни ҳам та’кидлаш жоизки, 2026-йил давомида савдоларга 271.5 млрд сўмлик 56 та давлат активи чиқарилиб, шундан 33 та актив 63.1 млрд сўмга реализация қилинди. Ҳозирги вақтда ауксион савдоларида жами 426 млрд сўмлик 77 та давлат активи турибди. Бундан ташқари, 2026 йилда электрон онлайн-ауксионлар орқали умумий майдони 192 гектарлик 421 та ер участкаси сотилди. Бугунги кунда умумий майдони 788 гектарлик ер участкаларининг электрон онлайн-сотувлари давом этмоқда.

Тадбирда Президентнинг 177-сонли Фармони билан тасдиқланган 2026 йилга мўлжалланган Хусусийлаштириш дастури доирасидаги янги имкониятлар ҳақида ҳам ма’лумот берилди. Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари харид қилинганда 15 фоиз миқдорида бўнак (аванс) тўланиши назарда тутилган бўлиб, қолган сумма қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат кўчмас мулк об’ектлари учун уларнинг қиймати 2027 йил 1 январгача олти ой давомида тўлиқ тўланганда шартнома қийматидан 25 фоиз миқдорида чегирма берилиши белгиланган. Ушбу имкониятлар тадбиркорлар ва инвесторлар учун янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бизнесни кенгайтиришда муҳим кўмак бўлади.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги
матбуот хизмати

84 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech