Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Октябрь 2026

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ТАДБИРКОРЛАР ВА ИНВЕСТОРЛАР УЧУН РОАДШОW БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, Наманган вилояти Давлатобод туманида Давлат активлари агентлигининг ан’анавий равишда кетма-кет олтинчи йил ўтказилаётган Роадшоw тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбиркорлар, инвесторлар ва кенг жамоатчиликка ҳудудда хусусийлаштирилаётган давлат активлари, ер участкалари ва яратилаётган янги имкониятлар тўғрисида батафсил ма’лумотлар тақдим этилди.

 

Роадшоw тақдимотида Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Давлат активлари агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бекзод Матмусаев, «Эктрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш» АЖ Наманган вилоят ҳудудий вакили Алишер Мирзаҳмедов, Бўш турган об’ектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари, Наманган вилоятининг ташкилотлари раҳбарлари, 300 нафардан ортиқ тадбиркорлар ва инвесторлар ҳамда ҳудуддаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.Тақдимотда Давлат активлари агентлиги томонидан давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган об’ектлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда буджетга тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ма’лумот берилди.

 

Давлат активлари агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бекзод Матмусаев ўз нутқида шундай та’кидлади:«2026 йилларда фуқаролар ва тадбиркорларга доимий фойдаланишда, ижарада ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида бўлган умумий майдони 19.6 гектарлик 79 та ер участкаси 1.3 млрд сўмга хусусийлаштирилди. Натижада фуқаролар ва тадбиркорлар ушбу ер участкаларини гаровга қўйиш ёки бўлиб-бўлиб сотиш имкониятига эга бўлдилар».Шуни ҳам та’кидлаш жоизки, 2026-йил давомида савдоларга 548.5 млрд сўмлик 68 та давлат активи савдога чиқарилиб, шундан 59 та актив 467.2 млрд сўмга реализация қилинди. Ҳозирги вақтда ауксион савдоларида жами 362.2 млрд сўмлик 55 та давлат активи турибди. Бундан ташқари, 2026 йилда электрон онлайн-ауксионлар орқали умумий майдони 140.7 гектарлик 797 та ер участкаси сотилди. Бугунги кунда умумий майдони 240.6 гектарлик ер участкаларининг электрон онлайн-сотувлари давом этмоқда.

 

Тадбирда Президентнинг 177-сонли Фармони билан тасдиқланган 2026 йилга мўлжалланган Хусусийлаштириш дастури доирасидаги янги имкониятлар ҳақида ҳам ма’лумот берилди. Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари харид қилинганда 15 фоиз миқдорида бўнак (аванс) тўланиши назарда тутилган бўлиб, қолган сумма қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин. Бундан ташқари, сотиб олиш тўловлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 23 минг бараваридан юқори бўлган давлат кўчмас мулк об’ектлари ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 минг бараваридан юқори бўлган ноқишлоқ ер участкаларининг олти ой давомида тўлиқ тўланганда шартнома қийматидан 25 фоиз миқдорида чегирма берилиши белгиланган. Ушбу имкониятлар тадбиркорлар ва инвесторлар учун янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бизнесни кенгайтиришда муҳим кўмак бўлади.

 

Давлат активлари агентлиги

матбуот хизмати

 

159 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech