Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Июнь 2026

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида коррупсияга қарши курашиш бўйича тизимли ва изчил ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.

Бошқармада коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ички назорат механизмлари кучайтирилган, ходимлар фаолиятида ҳалоллик ва хизмат интизомига қатъий риоя этилиши таъминланмоқда. Шунингдек, давлат активларини бошқариш жараёнларида очиқ-ошкораликни ошириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ходимлар ўртасида мунтазам равишда тушунтириш ишлари, семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, коррупсияга қарши курашиш маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

Келгусида ҳам бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар янада кучайтирилиб, давлат активларини самарали ва шаффоф бошқариш орқали жамиятда ишонч муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

170 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech