Бугун, Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ан’анавий равишда кетма-кет олтинчи йил ўтказилаётган Роадшоw тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбиркорлар, инвесторлар ва кенг жамоатчиликка ҳудудда хусусийлаштирилаётган давлат активлари, ер участкалари ва яратилаётган янги имкониятлар тўғрисида батафсил ма’лумотлар тақдим этилди.
Роадшоw тақдимотида Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Бахром Юсупов, Давлат активлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нодирбек Хусанов, Давлат активлари агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Асил Абдужалилов, «Эктрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш» АЖ Жиззах вилоят ҳудудий вакили Муҳаммад Анарбоев, Бўш турган обектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Дилшод Халиков, Жиззах вилоятининг ташкилотлари раҳбарлари, 200 нафардан ортиқ тадбиркорлар ва инвесторлар ҳамда ҳудуддаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.
Тақдимотда Давлат активлари агентлиги томонидан давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган об’ектлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда буджетга тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ма’лумот берилди.
Давлат активлари агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Асил Абдужалилов ўз нутқида шундай та’кидлади: «2026 йилларда фуқаролар ва тадбиркорларга доимий фойдаланишда, ижарада ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида бўлган умумий майдони 18.7 гектарлик 151 та ер участкаси 1.53 млрд сўмга хусусийлаштирилди.
Натижада фуқаролар ва тадбиркорлар ушбу ер участкаларини гаровга қўйиш ёки бўлиб-бўлиб сотиш имкониятига эга бўлдилар».
2026-йил давомида савдоларга 638 млрд сўмлик 68 та давлат активи чиқарилган, 61 та актив 26.1 млрд сўмга реализация қилинди. Ҳозирги вақтда ауксион савдоларида жами 667.8 млрд сўмлик 79 та давлат активи турибди.
Бундан ташқари, 2026 йилда электрон онлайн-ауксионлар орқали умумий майдони 118,1 гектарлик 1 092 та ер участкаси сотилди. Бугунги кунда умумий майдони 418,3 гектарлик ер участкаларининг электрон онлайн-сотувлари давом этмоқда.
Тадбирда Президентнинг 177-сонли Фармони билан тасдиқланган 2026 йилга мўлжалланган Хусусийлаштириш дастури доирасидаги янги имкониятлар ҳақида ҳам ма’лумот берилди. Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари харид қилинганда 15 фоиз миқдорида бўнак (аванс) тўланиши назарда тутилган бўлиб, қолган сумма қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат кўчмас мулк об’ектлари учун уларнинг қиймати 2027 йил 1 январгача олти ой давомида тўлиқ тўланганда шартнома қийматидан 25 фоиз миқдорида чегирма берилиши белгиланган. Ушбу имкониятлар тадбиркорлар ва инвесторлар учун янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бизнесни кенгайтиришда муҳим кўмак бўлади.
Давлат активлари
агентлиги матбуот хизмати

