Қорақалпоғистон, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида 5,2 минг гектар ерни яхлит ҳолда савдога қўйиб, 49 йилга ижарага бериш бошланди.
Бу ерда тадбиркорларга ўзи хоҳлаган экинни экиб, бир қисмига сақлаш, саралаш, қадоқлаш қувватлари қуришига ҳам рухсат берилди.
Эндиликда шу йилнинг ўзида яна 30 минг гектар ерлар янги тизим асосида савдога чиқарилади.