Давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ ҳолда жамоатчиликда табиий равишда юзага келадиган саволлардан бири – бу уларни сотишдан тушган маблағлар қаерга ёъналтирилади ҳамда ушбу маблағлар мамлакатимиз ва унинг фуқаролари учун қандай наф келтиради?
Давлат активлари агентлиги ушбу жараённинг очиқлигини та’минлаш, давлат мулки ва ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар қандай тақсимланиши, қайси мақсадларга ёъналтирилиши, шунингдек, ҳудудларни ривожлантириш, инфратузилмани янгилаш ва иқтисодиёт учун янги имкониятлар яратишга қандай ҳисса қўшишини кенг жамоатчиликка тушунтиришни муҳим деб ҳисоблайди.
Давлат активлари ва ер участкаларини сотишдан тушадиган маблағлар республика буджетининг ажралмас қисми ҳисобланган махсус жамғарма орқали очиқлик ва аниқ мақсадга ёъналтирилганлик тамойиллари асосида тақсимланади. Мазкур жараён ҳудудларни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда маҳаллий буджетларнинг молиявий мустақиллигини оширишга хизмат қилади.
Ушбу маблағлардан фойдаланишнинг асосий ёъналишлари ва тартиби қуйидагилардан иборат:
Мақсадли лойиҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш: Тушумларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ, аниқ мақсадларга ёъналтирилади. Жумладан, пойтахтда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ва инфратузилма обектларини молиялаштириш учун Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси орқали маблағ ажратилади.
Ма’мурий биноларни янгилаш ва мақбуллаштириш: Давлат органларига тегишли биноларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан Янги Тошкент ҳудудида вазирлик ва идоралар учун замонавий, мақбуллаштирилган ма’мурий бинолар қурилиши та’минланади. Бунда белгиланган ме’ёрларга мувофиқ, ҳар бир квадрат метр майдондан самарали фойдаланишга алоҳида э’тибор қаратилади.
Маҳаллий буджетни қўллаб қувватлаш ва манфаатдорликни ошириш: Ер участкаларини сотиш, шунингдек, ер майдони 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк обектларини реализация қилишдан тушган маблағлар ҳам туман ва вилоят буджетларига ёъналтирилади. Бу эса маҳаллий ҳокимликларга қўшимча даромад манбалари ҳисобидан ўз ҳудудларида янги лойиҳаларни амалга ошириш, ижтимоий соҳа обектларини та’мирлаш ҳамда инфратузилмани яхшилаш учун молиявий имкониятлар яратади.
Маҳаллалар фаровонлигини ошириш: Маҳалла ҳокими ёрдамчиларининг онлайн буюртмалари асосида электрон савдоларга чиқарилган, майдони 5 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк обектларини сотишдан тушган маблағлар тегишли маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўйича жамғармаларга ёъналтирилади.
Умуман олганда, давлат активларини сотишдан тушадиган маблағлар нафақат буджет даромадларини шакллантириш, балки ҳудудларда иқтисодий фаолликни ошириш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ҳудудини ривожлантиришдан манфаатдорлигини кучайтиришда ҳам муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Давлат активлари агентлиги
Матбуот хизмати

