Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ташкил этилган Роадшоw тадбирида 200 нафардан ортиқ тадбиркор ва инвестор иштирок этди. Тадбирда хусусийлаштиришга таклиф этилаётган давлат активлари ва ер участкалари, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун яратилаётган янги имкониятлар тақдим этилди.
Бугун Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг навбатдаги Роадшоw тадбири бўлиб ўтди. Олтинчи йилдирки, ан’анавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур тадбир давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, инвесторлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларини бир майдонга жамлади.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Ислом Мадаминов, Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Салиев, “Электрон онлайн-ауксионларни ташкил этиш” АЖнинг ҳудудий вакили Диёр Иминов, Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Сардорбек Ёълчиев, шунингдек, ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 200 нафардан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар иштирок этди.
Хусусийлаштириш рақамларда: Фарғона вилояти натижалари
Тадбир давомида Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Салиев томонидан 2026-йил давомида ҳудудда амалга оширилган хусусийлаштириш ишлари натижалари тақдим этилди.
Ҳисобот даврида фуқаролар ва тадбиркорларнинг доимий фойдаланишида, ижарасида ҳамда умрбод эгалигида бўлган, умумий майдони 111,5 гектарни ташкил этувчи 1 032 та ер участкаси хусусийлаштирилди. Мазкур битимларнинг умумий қиймати 9,8 миллиард сўмни ташкил этди.
Хусусийлаштириш натижасида фуқаролар ва тадбиркорларга сотиб олинган ер участкаларидан гаров сифатида фойдаланиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда уларни қисмларга бўлиб сотиш имконияти яратилди.
2026-йилда умумий қиймати 871,1 миллиард сўм бўлган 108 та давлат активи савдога чиқарилди. Шундан 38 та актив жами 689,7 миллиард сўмга сотилди.
Айни пайтда умумий қиймати 380,1 миллиард сўм бўлган 65 та давлат активини сотиш бўйича ауксион савдолари давом этмоқда.
Ер участкалари — инвесторлар учун янги имкониятлар
2026-йил давомида электрон онлайн-ауксионлар орқали умумий майдони 234 гектар бўлган ер участкалари 200 миллиард сўмга сотилди.
Ҳозирги вақтда умумий майдони 585,5 гектар бўлган ер участкаларини сотиш бўйича электрон онлайн-ауксион савдолари давом этмоқда.
Мазкур механизмлар тадбиркор ва инвесторларга янги бизнес ташаббуслари ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини шаффоф ва рақобатбардош шартларда харид қилиш имконини бермоқда.
Давлат активларини харид қилиш янада қулайлашди
Роадшоw доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-177-сон Фармони билан тасдиқланган 2026-йилги хусусийлаштириш дастурида назарда тутилган янги имкониятларга алоҳида э’тибор қаратилди.
Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини харид қилишда обект қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич тўловни амалга ошириш имконияти назарда тутилган. Қолган суммани эса қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат кўчмас мулк обектлари бўйича шартнома қийматини 2027-йил 1-январга қадар олти ой ичида тўлиқ тўлаш шарти билан 25 фоиз чегирма тақдим этилиши белгиланган.
Мазкур чора-тадбирлар тадбиркорлар ва инвесторларнинг давлат мулкидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Давлат активларидан — янги инвестиция лойиҳаларига
Роадшоw доирасида иштирокчиларга хусусийлаштиришнинг амалдаги тартиблари, электрон онлайн-ауксионлар, бўш турган давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳақида батафсил ма’лумот берилди.
Тадбир тадбиркор ва инвесторларни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларига кенг жалб этиш, мавжуд иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда ҳудудда янги бизнес ташаббуслари ва инвестиция лойиҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

