Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Ноябрь 2026

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази СДСН халқаро тармоғига а’зо бўлди

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (Сустаинабле Девелопмент Солутионс Нетwорк — СДСН) халқаро ташкилотига а’зо бўлди, ушбу ташкилот БМТ Бош котиби шафелигида фаолият юритади ҳамда дунё бўйлаб 2 200 дан ортиқ илмий-тадқиқот, та’лим ва бошқа ташкилотларни бирлаштиради. СДСН тармоғига а’золик Марказ учун етакчи хорижий университетлар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма илмий ва экспертлик лойиҳаларини амалга ошириш, илғор халқаро тажриба алмашиш, халқаро тадбирларда иштирок этиш ҳамда илмий тадқиқотлар натижаларини халқаро миқёсда тарғиб қилиш учун янги имкониятлар яратади. Мазкур а’золик давлат активларини бошқаришни такомиллаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш, ЭСГ тамойиллари ва корпоратив ижтимоий мас’улиятни (ССР) жорий этиш соҳаларидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига (СДГс) эришишга қаратилган илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишда алоҳида аҳамият касб этади.

116 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech